UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  0 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  8 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  5 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  13 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1

Луисма Эрнандес: "Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқалари биз учун омадсиз кечди" Янгиликлар

Луисма Эрнандес: "Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқалари биз учун омадсиз кечди"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Металлург" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Жуда шиддатли учрашув бўлди. Ҳар икки жамоа яхши ўйнади деб айтсак бўлади. Учрашувда йўл қўйган хатоликларимиз эвазига голлар ўтказиб юбордик. Бугун мезбонларда ғалабага бўлган иштиёқ жуда кучли эди. Иккинчи бўлим сўнгги дақиқалари биз учун омадсиз кечди.

- "Металлург"да иккинчи бўлимдаги ўзгаришлардан сўнг жамоа ўйинида пасайиш кузатилди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Ўйинни биринчи бўлимида назоратга эга бўлгандик. Иккинчи бўлимда биринчи голни тактик ўзгаришларлар амалга оширилаётган вақтда қўйиб юбордик. Захиралардан кейин олдинга чиқиб очиқ ўйин кўрсатдик ва голлар ўтказиб юбордик.

- Фозил Мусааев анчадан буён майдонга тушмаганди, унинг бугунги ўйинини қандай баҳолайсиз? Шунингдек, "Металлург" сафарда ғалаба қозона олмаётганига сабаб нима?

- Фозил Мусаевдан миннатдормиз. Бугун иккинчи тайм бошида майдонга тушиб яхши меҳнат қилди. У жароҳатдан сўнг сафга қўшилди, кейинги турларда янада яхшироқ ўйин намойиш этади.

Меҳмонда ўтаётган ўйинларга ҳам жиддий ёндашяпмиз. Бугун "Нефтчи" билан бўлиб ўтган учрашувга ҳам астойдил тайёргарлик кўргандик. Жамоани ўрганиб чиққандик. Уларга ғалаба жуда зарур эди. Гол уриш учун омадимиз келмади, айбни ўз хатоларимиздан излашимиз керак. 

- Испаниялик мутахассис сифатида ЕЧЛ финали доирасидаги "Реал Мадрид" – "Ливерпуль" учрашуви олдидан фикрингиз қандай?

- Икки буюк жамоалар ўртасида учрашув бўлади. Мухлислар футболнинг энг юқори даражаси, ҳақиқий "футбол спектали" гувоҳига айланишларига шубҳа йўқ.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика