UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  0 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  1 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  2 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  2 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  14 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  10 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  4 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  28 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0

Луисма Эрнандес: "Биз ҳар қандай жамоа билан ўйнашга тайёрмиз" Янгиликлар

Луисма Эрнандес: "Биз ҳар қандай жамоа билан ўйнашга тайёрмиз"

Coca-Cola Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Металлург" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қаттиқ меҳнат қилишда, ишлашда давом этаяпмиз. Ўтган ҳафтада ўтказилган машғулотларимиздан кўнглим тўлди. Биз ҳар қандай жамоа билан ўйнашга тайёрмиз, бунга мана аста-секинлик билан эришаяпмиз.

Шу билан бир навбатда, эътироф этиш жоиз, "Қизилқум" бугунги ўйинда жуда шижоат билан ҳаракат қилди. Бу майдонда аввал ҳам ғалаба қозонгандик. 

Яна бир гапни айтиш жоиз, "Металлург" клуби ўз олдига қўйган мақсадларга бирма-бир эришиб бормоқда.

- Жамоа кетма-кет кучли рақибларни мағлуб этди. Бу ғалабалар ниманинг эвазига қўлга киритилди деб ўйлайсиз?

- Ёзги танаффусдан сўнг клубда катта ва ижобий ўзгаришларга қўл урдик. Таркибга янги футболчилар жалб этилди. Ҳозирги кунда жамоамизда ўйин давомида ғалабага бўлган интилиш жуда юқори. Бундан ташқари мураббийлар штаби томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳам  мени ҳар томонлама қониқтирмоқда.

- Жамоа Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолди. Олдиндаги ўйинларда ҳам ҳужумкор услубни сақлаб қоласизми?

- Биз ҳар бир ўйинга ғалаба учун майдонга чиқамиз. Услуб ҳар бир учрашувда ҳар-хил бўлиши мумкин. Балки ҳужумкор, балки ҳимоявий, лекин бизнинг режалар ҳаммаси ғалабага қаратилади.

- Муҳаммадали Алиқуловнинг биринчи бўлимдаёқ алмаштирилиши нима билан боғлиқ? Футболчи жароҳат олдими?

- Ҳа, жароҳат сабабли алмаштирдик. Унда озгина безовталик бор эди. Шу сабаб таваккал қилишни истамадик. Бугунги ўйинда захира футболчиларимиздан ҳам мамнун бўлдим.

- Забиҳулло Ўринбоевнинг ўйинлари ҳақида фикрингиз қандай?

- Забиҳуллонинг бугунги ўйинидан мамнунман. У машғулотларда ҳам астойдил ишлаяпти. У "Пахтакор"га ҳам, бугун "Қизилқум"га ҳам жуда чиройли гол урди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика