UZ

Сўнгги янгиликлар

08:40⚡️ “974” стадионидан эксклюзив кадрлар: Неймар мусобақадаги илк голини урганидан нега трибуна томон югургани маълум  0 08:25ЖЧ-2022. Кечаги 2 баҳснинг энг яхши футболчилари  0 08:10ЖЧ-2022. Неймар Бразилиянинг йирик ғалабасини кимга бағишлади? Сайтимиз ходими ушбу лаҳзани объективига муҳрлади  1 07:45⚡️ ЖЧ-2022. Бугун чорак финалнинг охирги жуфтлиги маълум бўлади  2 01:55ЖЧ-2022. Бразилия Жанубий Кореяни йирик ҳисобда мағлуб этиб, навбатдаги чорак финалчига айланди  72 01:35Мурат Якин: "Швейцария Роналду ўйинга қандай таъсир кўрсатишини яхши билади"  2 01:15Далич: "Япония Хорватияга паст баҳо берди"  5 00:44Роналду кетганидан сўнг МЮдаги атмосфера яхши томонга ўзгарди  15 23:48ФИФА Франциянинг апельяциясини рад этди  3 23:20Ширер: "Франциядан қўрқиш керак эмас. Улар Англиядан қўрқишсин"  3 22:45ЖЧ-2022. Пенальтилар сериясида ғалаба қозонган Хорватия чорак финалга чиқди  140 22:29Сантуш Роналду ўйнамаслиги ҳақида: "Янгиликлар ўқимайман. Эртанги ўйинга энг яхшиларни тушираман"  15 21:48"Арсенал" Санени АПЛга қайтармоқчи  0 21:31Португалия матбуот хизмати Рубен Диашга журналистларнинг саволига инглиз тилида жавоб беришни тақиқлади  11 21:14Абдулла Абдуллаев: “Мақсадимиз – ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олиш”  5

Луисма Эрнандес: "Биз ҳар қандай жамоа билан ўйнашга тайёрмиз" Янгиликлар

Луисма Эрнандес: "Биз ҳар қандай жамоа билан ўйнашга тайёрмиз"

Coca-Cola Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Металлург" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қаттиқ меҳнат қилишда, ишлашда давом этаяпмиз. Ўтган ҳафтада ўтказилган машғулотларимиздан кўнглим тўлди. Биз ҳар қандай жамоа билан ўйнашга тайёрмиз, бунга мана аста-секинлик билан эришаяпмиз.

Шу билан бир навбатда, эътироф этиш жоиз, "Қизилқум" бугунги ўйинда жуда шижоат билан ҳаракат қилди. Бу майдонда аввал ҳам ғалаба қозонгандик. 

Яна бир гапни айтиш жоиз, "Металлург" клуби ўз олдига қўйган мақсадларга бирма-бир эришиб бормоқда.

- Жамоа кетма-кет кучли рақибларни мағлуб этди. Бу ғалабалар ниманинг эвазига қўлга киритилди деб ўйлайсиз?

- Ёзги танаффусдан сўнг клубда катта ва ижобий ўзгаришларга қўл урдик. Таркибга янги футболчилар жалб этилди. Ҳозирги кунда жамоамизда ўйин давомида ғалабага бўлган интилиш жуда юқори. Бундан ташқари мураббийлар штаби томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳам  мени ҳар томонлама қониқтирмоқда.

- Жамоа Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолди. Олдиндаги ўйинларда ҳам ҳужумкор услубни сақлаб қоласизми?

- Биз ҳар бир ўйинга ғалаба учун майдонга чиқамиз. Услуб ҳар бир учрашувда ҳар-хил бўлиши мумкин. Балки ҳужумкор, балки ҳимоявий, лекин бизнинг режалар ҳаммаси ғалабага қаратилади.

- Муҳаммадали Алиқуловнинг биринчи бўлимдаёқ алмаштирилиши нима билан боғлиқ? Футболчи жароҳат олдими?

- Ҳа, жароҳат сабабли алмаштирдик. Унда озгина безовталик бор эди. Шу сабаб таваккал қилишни истамадик. Бугунги ўйинда захира футболчиларимиздан ҳам мамнун бўлдим.

- Забиҳулло Ўринбоевнинг ўйинлари ҳақида фикрингиз қандай?

- Забиҳуллонинг бугунги ўйинидан мамнунман. У машғулотларда ҳам астойдил ишлаяпти. У "Пахтакор"га ҳам, бугун "Қизилқум"га ҳам жуда чиройли гол урди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
30 сен 06:01:28
FK Navba-FK Real
Davronbek Beshariq фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бегабоддаги РЕАЛ МАДРИД футбол академияси иктидорларини якин йилларда курамиз деган умиддамиз. Иншаоллох.
Иншоллох якин йилларда курамиз. Туракургонда утказилган 2010-2011 йиллар уртасидаги турнирда курдим Металлургни ёшларини хакикатда зур гап йук. Болажонлар шунаканги тартибли комбинацион уйин курсатшди. Хавас килдим.
   
29 сен 23:03:21
JAFAR FCQIZILQUM
Haqli g'alaba halol o'yin uchun rahmat.
Vaqt cho'zishdagi harakatlaringiz yaxshi emas faqat.Bu sizga boshqa turlarda pand berib qo'yadi.
   
29 сен 22:43:49
Davronbek Beshariq
Бегабоддаги РЕАЛ МАДРИД футбол академияси иктидорларини якин йилларда курамиз деган умиддамиз. Иншаоллох.
   
29 сен 22:40:22
Davronbek Beshariq
РЕАЛ МАДРИД футбол академияси билан хамкорликда МЕТАЛЛУРГ футбол академияси меваларини якин йилларда курамиз деган умиддамиз. Иншаоллох...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика