UZ

Сўнгги янгиликлар

23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  0 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  13 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  1 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  14 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2

Луисма Эрнандес: "Биз ҳар қандай жамоа билан ўйнашга тайёрмиз" Янгиликлар

Луисма Эрнандес: "Биз ҳар қандай жамоа билан ўйнашга тайёрмиз"

Coca-Cola Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Металлург" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қаттиқ меҳнат қилишда, ишлашда давом этаяпмиз. Ўтган ҳафтада ўтказилган машғулотларимиздан кўнглим тўлди. Биз ҳар қандай жамоа билан ўйнашга тайёрмиз, бунга мана аста-секинлик билан эришаяпмиз.

Шу билан бир навбатда, эътироф этиш жоиз, "Қизилқум" бугунги ўйинда жуда шижоат билан ҳаракат қилди. Бу майдонда аввал ҳам ғалаба қозонгандик. 

Яна бир гапни айтиш жоиз, "Металлург" клуби ўз олдига қўйган мақсадларга бирма-бир эришиб бормоқда.

- Жамоа кетма-кет кучли рақибларни мағлуб этди. Бу ғалабалар ниманинг эвазига қўлга киритилди деб ўйлайсиз?

- Ёзги танаффусдан сўнг клубда катта ва ижобий ўзгаришларга қўл урдик. Таркибга янги футболчилар жалб этилди. Ҳозирги кунда жамоамизда ўйин давомида ғалабага бўлган интилиш жуда юқори. Бундан ташқари мураббийлар штаби томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳам  мени ҳар томонлама қониқтирмоқда.

- Жамоа Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолди. Олдиндаги ўйинларда ҳам ҳужумкор услубни сақлаб қоласизми?

- Биз ҳар бир ўйинга ғалаба учун майдонга чиқамиз. Услуб ҳар бир учрашувда ҳар-хил бўлиши мумкин. Балки ҳужумкор, балки ҳимоявий, лекин бизнинг режалар ҳаммаси ғалабага қаратилади.

- Муҳаммадали Алиқуловнинг биринчи бўлимдаёқ алмаштирилиши нима билан боғлиқ? Футболчи жароҳат олдими?

- Ҳа, жароҳат сабабли алмаштирдик. Унда озгина безовталик бор эди. Шу сабаб таваккал қилишни истамадик. Бугунги ўйинда захира футболчиларимиздан ҳам мамнун бўлдим.

- Забиҳулло Ўринбоевнинг ўйинлари ҳақида фикрингиз қандай?

- Забиҳуллонинг бугунги ўйинидан мамнунман. У машғулотларда ҳам астойдил ишлаяпти. У "Пахтакор"га ҳам, бугун "Қизилқум"га ҳам жуда чиройли гол урди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика