UZ

Сўнгги янгиликлар

00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  1 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  6 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  10 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  21 22:32U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея — Индонезия 2:2 (онлайн ҳисоб)   20 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  13 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  22 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  6 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  16 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  3 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  13 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  2 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0

Луисма Эрнандес: "Бир ёқадан бош чиқариб ўйнадик ва ғалаба қозондик" Янгиликлар

Луисма Эрнандес: "Бир ёқадан бош чиқариб ўйнадик ва ғалаба қозондик"

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Металлург" (1:2) ўйинидан кейин бекободликлар бош мураббийи Луисма Эрнандес фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун энг қийин ўйинлардан бирини ўтказдик. Икки жамоага ҳам ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Шу боис иложи борича ҳужумкор ўйин кўрсатишни режалаштиргандик. Бор имкониятлардан унумли фойдалана олдик, ғалабага муносиб эдик деб ўйлайман.

"Сурхон" сўнгги дақиқаларда юқори прессинг қўллади. Ўша вазиятларда бизга айрим футболчиларимизнинг йўқлиги сезилди. Ўйлашимча, бу рақиб жамоа учун қўл келди. Ўтган ҳафта жуда қийналдик. Чунки кўплаб йўқотишларимиз бор эди. Шунга қарамасдан, бир ёқадан бош чиқариб ўйнадик ва ғалаба қозондик. Футболчилар, мураббийлар, жамоа раҳбарияти ва мухлисларни бу билан табриклайман! "Сурхон" жамоасига кейинги ўйинларда омад! 

- Одатда "Металлург" икки ҳужумчи ва ҳужумчи ортида ҳаракатланадиган футболчи билан ўйнарди. Дамир Темиров ва Беҳруз Шодмонов жароҳат олгани учун бир нафар ҳужумчи ва икки нафар вингер билан ўйнадингиз. Бугун қўллаган янги услубингиз ҳақида нима дея оласиз? Кейинчалик ҳам фойдаланасизми?

- Келажакда бу услубда ўйнаш ёки ўйнамаслик ҳақида ҳали ўйлаб кўрмадик. Лекин вазиятдан келиб чиқиб шу тактика асосида ўйнашга қарор қилдик. Ўйлашимча, бу ўзини оқлади.

- Дамир Темиров олган жароҳат қанчалик жиддий?

- Дамир Темиров жиддий жароҳат олган. У 2 ҳафтадан кейин сафга қайтади. 

- Ўтган учрашувда Бектемир Абдуманнонов дебют қилганди, бугун эса Миркомил Абдураззоқов илк марта майдонга тушди. Ёшлар ишончни оқлашяптими?

- Ёздан бери жамоани ёшартириш ҳақида ўйлаб келаётгандик. Ўйлайманки, режамиз ўз мевасини беряпти. Академияда ёшларни тайёрлаб, жамоа учун керакли футболчиларни етиштириб чиқармоқчимиз.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика