UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Футзал. Ўзбекистон - Вьетнам 0:1 (матнли трансляция)  25 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  11 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  1 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  12 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  16 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0

Луисма Эрнандес: "Бир ёқадан бош чиқариб ўйнадик ва ғалаба қозондик" Янгиликлар

Луисма Эрнандес: "Бир ёқадан бош чиқариб ўйнадик ва ғалаба қозондик"

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Металлург" (1:2) ўйинидан кейин бекободликлар бош мураббийи Луисма Эрнандес фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун энг қийин ўйинлардан бирини ўтказдик. Икки жамоага ҳам ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Шу боис иложи борича ҳужумкор ўйин кўрсатишни режалаштиргандик. Бор имкониятлардан унумли фойдалана олдик, ғалабага муносиб эдик деб ўйлайман.

"Сурхон" сўнгги дақиқаларда юқори прессинг қўллади. Ўша вазиятларда бизга айрим футболчиларимизнинг йўқлиги сезилди. Ўйлашимча, бу рақиб жамоа учун қўл келди. Ўтган ҳафта жуда қийналдик. Чунки кўплаб йўқотишларимиз бор эди. Шунга қарамасдан, бир ёқадан бош чиқариб ўйнадик ва ғалаба қозондик. Футболчилар, мураббийлар, жамоа раҳбарияти ва мухлисларни бу билан табриклайман! "Сурхон" жамоасига кейинги ўйинларда омад! 

- Одатда "Металлург" икки ҳужумчи ва ҳужумчи ортида ҳаракатланадиган футболчи билан ўйнарди. Дамир Темиров ва Беҳруз Шодмонов жароҳат олгани учун бир нафар ҳужумчи ва икки нафар вингер билан ўйнадингиз. Бугун қўллаган янги услубингиз ҳақида нима дея оласиз? Кейинчалик ҳам фойдаланасизми?

- Келажакда бу услубда ўйнаш ёки ўйнамаслик ҳақида ҳали ўйлаб кўрмадик. Лекин вазиятдан келиб чиқиб шу тактика асосида ўйнашга қарор қилдик. Ўйлашимча, бу ўзини оқлади.

- Дамир Темиров олган жароҳат қанчалик жиддий?

- Дамир Темиров жиддий жароҳат олган. У 2 ҳафтадан кейин сафга қайтади. 

- Ўтган учрашувда Бектемир Абдуманнонов дебют қилганди, бугун эса Миркомил Абдураззоқов илк марта майдонга тушди. Ёшлар ишончни оқлашяптими?

- Ёздан бери жамоани ёшартириш ҳақида ўйлаб келаётгандик. Ўйлайманки, режамиз ўз мевасини беряпти. Академияда ёшларни тайёрлаб, жамоа учун керакли футболчиларни етиштириб чиқармоқчимиз.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика