UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  0 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  3 00:00АПЛ. "Арсенал" — "Челси" (онлайн ҳисоб)  6 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  149 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  27 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  16 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  4 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  13

Луисма Эрнандес: "Бир ёқадан бош чиқариб ўйнадик ва ғалаба қозондик" Янгиликлар

Луисма Эрнандес: "Бир ёқадан бош чиқариб ўйнадик ва ғалаба қозондик"

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Металлург" (1:2) ўйинидан кейин бекободликлар бош мураббийи Луисма Эрнандес фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун энг қийин ўйинлардан бирини ўтказдик. Икки жамоага ҳам ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Шу боис иложи борича ҳужумкор ўйин кўрсатишни режалаштиргандик. Бор имкониятлардан унумли фойдалана олдик, ғалабага муносиб эдик деб ўйлайман.

"Сурхон" сўнгги дақиқаларда юқори прессинг қўллади. Ўша вазиятларда бизга айрим футболчиларимизнинг йўқлиги сезилди. Ўйлашимча, бу рақиб жамоа учун қўл келди. Ўтган ҳафта жуда қийналдик. Чунки кўплаб йўқотишларимиз бор эди. Шунга қарамасдан, бир ёқадан бош чиқариб ўйнадик ва ғалаба қозондик. Футболчилар, мураббийлар, жамоа раҳбарияти ва мухлисларни бу билан табриклайман! "Сурхон" жамоасига кейинги ўйинларда омад! 

- Одатда "Металлург" икки ҳужумчи ва ҳужумчи ортида ҳаракатланадиган футболчи билан ўйнарди. Дамир Темиров ва Беҳруз Шодмонов жароҳат олгани учун бир нафар ҳужумчи ва икки нафар вингер билан ўйнадингиз. Бугун қўллаган янги услубингиз ҳақида нима дея оласиз? Кейинчалик ҳам фойдаланасизми?

- Келажакда бу услубда ўйнаш ёки ўйнамаслик ҳақида ҳали ўйлаб кўрмадик. Лекин вазиятдан келиб чиқиб шу тактика асосида ўйнашга қарор қилдик. Ўйлашимча, бу ўзини оқлади.

- Дамир Темиров олган жароҳат қанчалик жиддий?

- Дамир Темиров жиддий жароҳат олган. У 2 ҳафтадан кейин сафга қайтади. 

- Ўтган учрашувда Бектемир Абдуманнонов дебют қилганди, бугун эса Миркомил Абдураззоқов илк марта майдонга тушди. Ёшлар ишончни оқлашяптими?

- Ёздан бери жамоани ёшартириш ҳақида ўйлаб келаётгандик. Ўйлайманки, режамиз ўз мевасини беряпти. Академияда ёшларни тайёрлаб, жамоа учун керакли футболчиларни етиштириб чиқармоқчимиз.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика