Луис Суарес тиббий кўрикдан ўтди

Alisher
17 авг 2019, 13:20
"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес тиббий кўрикдан ўтди.

Бу ҳақда "кўк-анорранглилар" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўйинчи кеча "Атлетик"га қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этган эди.

Маълум бўлишича, уругвайлик футболчининг ўнг оёқ пастки қисми жароҳатланган. Футболчининг тикланиш вақти ҳақида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ла Лиганинг очилиш учрашувида "Атлетик" "Барселона"ни мағлубиятга учратди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/fcbarcelona

Сўнгги янгиликлар

Барча ›