Луис Суарес 4 йилдан бери меҳмонда гол ура олмаяпти

Aslanov Jasurbek
18 сен 2019, 17:30
"Барселона" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида Дортмунднинг "Боруссия" клуби меҳмони бўлди.

Ўйинда голлар киритилмади ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олишди.

Бу Луис Суарес учун Каталония клуби сафидаги 250-учрашув бўлди. Уругвайлик каталонияликлар сафида 179та гол уриб, 86та голли пас беришга муваффақ бўлди.

Шунга қарамай 32 ёшли форвард 4 йилдан бери "Барселона"нинг Чемпионлар лигаси доирасидаги меҳмондаги баҳсларда гол ура олмаяпти. Голсиз серия 2015 йилнинг сентябрь ойидан бери давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Squawka

Сўнгги янгиликлар

Барча ›