Луис Энрике: "Барселона" бошқа совринларга ҳам муносиб эканилигини исботлаши керак"

Aslanov Jasurbek
18 май 2015, 10:28
"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике кўк-анорранглиларнинг чемпионатдаги ғалабасига изоҳ берди.

Примеронинг сўнгги турида Каталония клуби "Атлетико" устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, муддатидан аввал мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. "Барселона"ни Испания Кубоги ва Чемпионлар лигаси финали кутиб турибди.

"Ўн ой олдин катта ўзгаришлар билан клубда фаолиятимни бошлаган эдим. Жамоа ҳеч нимани қўлга киритмаган эди. Ўзгариш даври келганини тушудик ва буни иложи борича ижобий якунлашга ҳаракат қилдик. Янги даврни бошлаяпмизми, йўқми, буни билмайман. Биз бошқа совринларга ҳам муносиб эканлигимизни исботлашимиз зарур. Олдинда икки финал бор ва бу ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак" - дейди мураббий.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›