
"Биз жуда катта пул маблағини ишлатишдан қўрқмаймиз. Асосийси, топ даражадаги футболчини сотиб олишимиз зарур. Олдин ҳам айтган гапимда тураман. Бизда трансфер учун бюджет йўқ. Жамоамизнинг молиявий ҳолати жуда яхши ва биз жуда катта трансферларга ҳам қўл ура оламиз. Лекин бу дегани пулни кўчага совурамиз дегани эмас. Ҳал қилувчи қарорни Луи ван Гал қабул қилади. Луи ўзи истаган футболчиларни сотиб олади. Мен унинг ишига аралашмайман", - деб айтиб ўтди Эд Вудворд.