Луи ван Гал: «Айни пайтда таркибимизда 20та гол урадиган ҳужумчи йўқ»

Narzulla Saydullayev
28 фев 2015, 10:01
«Манчестер Юнайтед» устози Луи ван Гал ҳужумчиларнинг самарадорлигидан норози.
«Бизга бу мавсум суперфорвард етишмаяпти? Ҳа, бу тўғри, буни инкор қила олмайман. Ван Перси ва Фалькао ҳам буни инкор қилишмайди, Руни эса ҳужумчи ўрнида кам майдонга тушмоқда.

Таркибимизда мавсум давомида 20та гол урадиган ҳужумчи йўқ.

Балки ҳужумчилар учун ёмон йил бўлгандир. Мураббийлар штаби билан бирга бу борада ишлаймиз», – дейди ван Гал.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru