Лучано Спаллетти: "Тотти белидаги оғриқ сабаб майдонга тушмади"

Tolibjon Qosimov
13 мар 2017, 20:28
"Рома" бош мураббийи Лучано Спаллетти Тотти "Палермо"га қарши баҳсда нима учун захирадан майдонга туширилмаганини тушунтирди.

"У чигалёзди машқларини бажарди, лекин белида оғриқ сезди. Айнан шу сабабга кўра захирадан майдонга тушишни рад этди. Бу ҳолатни бошқачасига изоҳлай олмайман. Бу шундай ҳолатки, сенинг ҳар бир гапинг ўзингга қарши қўлланиши мумкин", - дейди Спаллетти.

Мураббий "Палермо" билан ўйиннинг сўнгги 10 дақиқасида Тоттини майдонга туширмоқчи бўлган эди.

40 ёшли футболчи бу мавсум 11 ўйин ўтказди ва 2та гол уриб, 3та голли пас оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Football Italia