UZ

Сўнгги янгиликлар

17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  7 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  6 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  4 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  8 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0

Лучано Спаллетти "Наполи"ни қандай қилиб ўзгартирди? Клуб — Скудетто учун асосий фаворитлардан бири! Янгиликлар

Лучано Спаллетти "Наполи"ни қандай қилиб ўзгартирди? Клуб — Скудетто учун асосий фаворитлардан бири!

"Наполи" ўтган мавсум Чемпионлар Лигасига чиқа олмади ва бош мураббийни ўзгартирди.

Клуб хўжайини Аурелио Де Лаурентис бир қанча номзодларни кўриб чиқди, аммо Лучано Спаллетти вариантида тўхталди ва адашмади. Италиялик мураббийи клуб учун идеал даражада мос тушди.

Сўнгги вақтларда Женнаро Гаттузо ва "Наполи" ўртасидаги алоқалар анча дарз кетганди. Албатта, ижобий ва эмоционал пайтлар ҳам бўлган. Бироқ биргина хато барча яхшиликларни ювиб кетади дейишганидек, камчиликлар орасида ғалабалар ҳам кўринмади. "Наполи" кўп хато қилди, шартнома бўйича Гаттузо ва Де Лаурентис ўртасида низо пайдо бўлди. "Наполи" Чемпионлар Лигасига чиқолмади ва Гаттузонинг Неаполдаги сафари ўз ниҳоясига етди.

Женнаро бир қанча вақтга Флоренцияга кетди, "Наполи" эса Спаллеттини таклиф қилди. Янги мураббий қисқа вақт ичида жамоани яхши томонга ўзгартира олди.


Лучано икки йил дам олди. Бу вақт ичида нима билан шуғулланди?

Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, ҳаётдан завқланиб яшади. "Интер" билан шартномаси (ҳар мавсум учун 5 млн евро) 2020/21 йилги мавсум охирида якунига етди. 10 млнни йўқотиб қўймаслик мақсадида (ишдан бўшатилганидан сўнг 2 мавсум учун маоши) "Милан", Чили терма жамоаси, Хитой ва Қатар, шунингдек, Испания чемпионати таклифларини рад этди.

2020 йил охирида Лучано интервью берди ва шундай деди: "Менда ҳаммаси жойида, оилам билан вақт ўтказдим ва ҳаётдан завқ олиб яшадим. Аммо тез кунда яна ишга қайтаман". Унинг ижтимоий тармоқларини кўриб, бунга яна бир бор ишонч ҳосил қилдик:



Шунингдек, Лучано машқ қилишни ҳам ташлаб қўймади, Хабибга салом ҳам йўллади.


"La Gazzetta dello Sport" нашри Спаллеттининг 2 йиллик таътилидан сўнг бутунлай кўтаринки кайфиятда ишлайди деб ёзганди. У футболчилар билан алоқани йўлга қўя олди ва клуб ичидаги муҳитга ижобий таъсир кўрсатди: футболчилар Гаттузо билан ўтган вақтни қадрлаган ҳолда, Лучано билан ҳамкорлик уларнинг ўйин давомидаги алоқасини яхшилади.

Инсайдлар баъзи футболчилар сўзларини келтиради. Масалан, Осимхен шундай деганди: "Менга Спаллетти ёқади. У муҳим нарсаларни жуда яхши тушунтириб бера олади. У — "Наполи"ни юқори поғоналарга олиб чиқа оладиган мураббий".


"Наполи"даги етишмовчилик туфайли "нолиди" ва таркибни кучайтиришсиз жамоани яхшилади!

Аввалига "Наполи"нинг бу мавсум бошидаги кўрсаткичларини рақамлар орқали келтириб ўтсак:

  • 7 ўйин = 7 ғалаба. Италиянинг бу натижадаги ягона клуби.
  • 2 та ўтказиб юборилган тўп — А Сериядаги энг яхши кўрсаткич.
  • 16 та гол — лигада иккинчи ўрин (фақат "Интер" бу борада ундан яхшироқ — 20 та гол).
  • Топ-5 лиганинг фақат бир клуби бу мавсум очко йўқотмади — "Наполи".
  • Виктор Осимхен тўпурарлар пойгасида етакчилар қаторида бормоқда — 4 та гол. Италияда фақат Чиро Иммобиле (6) ва Эдин Жекода (5) ундан кўпроқ.



"Наполи" ўз тарихида илк бор А Сериянинг дастлабки 4 ўйинида ғолиб бўлди.

Энди Спаллеттидан мунтазам равишда чемпионатдаги етакчилиги ҳақида савол беришмоқда. Кулиб, камтарлик билан шундай деганди: "Биз ҳали майдоннинг учинчи қисмидаги, ҳужумдаги ўйинимизни кучайтиришимиз зарур – биз кўп ҳолларда рақиб жарима майдончасигача етиб боряпмиз, лекин унга кира олмай қоляпмиз. Тўпга эгалик қилишдан зарбалар кўринишида самара олишни ўрганиш зарур. Футболчиларимнинг салоҳияти етарли, биз ҳали янада кучлироқ бўлишимиз мумкин".

Ўтган йил билан солиштирганда "Наполи" таркиби деярли ўзгармади. Ягона фарқ — таянч ярим ҳимоячи Андре Замбо-Ангисса келди ("Фулхэм"дан ижара). Жамоага қўшилганлар бошқа йўқ, лекин клубдан кетганлар бор: ёзда эркин агент сифатида Эльсеид Хюсай "Наполи"ни тарк этди (Маурицио Сарри қўл остидаги "Лацио"га кетди) ва Никола Максимович ("Женоа").

Мавсум бошланишидан олдин Де Лаурентис "Наполи" Чемпионлар Лигасига чиқиш учун курашишига ишора қилди. Сармояси ноль бўлиб турган ҳар қандай мураббий ҳам бундан жаҳли чиққан бўларди. Аммо Спаллетти эмас. Мавсум бошланишидан аввал шундай деганди: "Чемпионлар Лигасига чиқиш — асосий мақсадим. Ҳозирги таркиб мени қониқтиради, чунки ҳақиқатдан кучли жамоа тузилган. Бирор нарсани ўзгартиришдан маъно йўқ".

Лучано сўзларини иш орқали кўрсатиб бермоқда: у жуда кўп ишнинг уддасидан чиқмоқда. Спаллетти охирги иш жойларида ("Рома" ва "Интер") боссларнинг истаклари ва мавжуд шартларига мослашишни ўрганди. Шунга ўхшаш ҳолат "Наполи"да ҳам содир бўлмоқда. Масалан, янги чап ҳимоячини олиш имконияти йўқ ("Наполи"нинг сўнгги йиллардаги энг оғриқли нуқтаси). Ҳозирча бу позицияда Мариу Руй ўйнамоқда.



Нима, умуман пул йўқми? Муаммо эмас, Спаллетти мавсум давомида таркибни алмаштириб, турли схема бўйича тажриба ўтказиб кўради: "Венеция" билан ўйинда — 4+3+3, "Женоа" билан учрашувда — 4+2+3+1, "Лестер"га қарши баҳсда — 3+5+2. "Наполи" сардори Лоренцо Инсинье бунга шундай баҳо берган: "Биз Спаллетти айтганидек футбол ўйнашга ҳаракат қиляпмиз. Биз Чемпионлар Лигасига чиқа олмаганимиздан жуда хафа эканимизни у яхши билади ва бизни юқорига кўтаришга ҳаракат қилмоқда".


"Наполи"дан махсус дарс: Пулни қандай сарфлаш керак?

Неаполликлар Маттео Политано хариди учун 19 млн евро беришган; яна Замбо-Ангисса ижараси учун "Фулхэм"га 600 минг евро. Бўлди. А Серия бугунги кундаги кучли бешлик (+"Ювентус") клублари орасида ҳозирча у энг паст рақамлар бўйича иккинчи ўринда: фақат "Лацио" ёзда камроқ сарфлади (12.76 млн евро).

Лекин еврокубоклар иштирокчиси "Наполи" нега кўп пул сарфлашга қодир эмас? Биринчиси, Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди — бу бир неча ўн миллион минус дегани (клуб раҳбарияти сўзига кўра бу катта зарба). Иккинчидан, Италиядаги инқироз. Де Лаурентис, "Наполи"нинг май ойидаги молиявий аҳволига изоҳ берар экан, шундай дейди: "Пулимиз йўқ. Биз яқин бир ярим ёки икки йил ичида Осимхен (70 млн)  ва Лозано (35 млн) даражасидаги каби трансферларни амалга ошира олмаймиз. Коронавирус бизга қаттиқ зарба берди, шунинг учун, ҳозирги вазифамиз — асосий футболчиларни олиб қолиш, ёки уларни сотсак ҳам, яхши нархга сотиш".



"Наполи" бор нарсалардан яхши фойдалана олади. Ёрқин мисол — захира ўриндиғи учун марказий ҳимоячи излаш. Инсайдер Жанлука Ди Марционинг айтишича, "Наполи" бир муддат Жуан Жезус ва Шкодран Мустафи билан музокара олиб борган. Иккиси ҳам эркин агент эди, лекин биттаси билан шартнома имзоламоқчи ва кўп пул сарфламасликка ҳаракат қилган эди. Шунинг учун, ҳар бирига миллион евро маош билан бир йиллик битим таклиф қилган — ким шу шартга рози бўлса, ушани олишмоқчи эди. Жезус рози бўлди, Мустафи эса "Леванте"да тўп тепмоқда.

"Наполи"да мураббийни ҳам деярли шундай танлашган. Италия оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Неаполликлар Спаллетти билан шартнома имзолагунга қадар, клуб эгалари Массимилиано Аллегри билан музокара олиб боришган экан. "Corriere dello Sport" журналистларининг хабарига кўра, Макс "Наполи" босслари жуда узоқ суҳбат қурган ва 3та сабаб туфайли уларга рад жавобини берган. Биринчиси — уни шартнома шартлари қониқтирмаган. Иккинчиси — "Наполи" мураббийга ёзда кучли трансферларни ваъда қилмаган. Учинчиси — "Ювентус"дан қўнғироқ бўлган. Аммо гап-сўзларга қараганда, Макс "Наполи" билан келишолмаганидан кейингина "Юве"га қайтишга рози бўлган.

Спаллетти эса кўп нарса сўрамади, талаблар қўймади ва Де Лаурентис жамоасида ишламоқда. Ва катта муваффақиятларга эришмоқда!

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент вақти билан 21:00да "Наполи" - "Торино" старт олади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика