Ловрен: "Салах - "Ливерпуль" учун идеал футболчи"

Aslanov Jasurbek
16 июл 2017, 20:14
"Ливерпуль" ҳимоячиси Деян Ловрен назорат учрашувида "Уиган"га гол урган мерсисайдлар янги футболчиси Муҳаммад Салахни қўллаб-қувватлади.

"Салахнинг "Уиган"га урган голи - фақат бошланиши, у ҳали ўзини янада яхшироқ кўрсатади. Унга вақт бериш керак. Салах жамоа билан шуғулланаётганига бир неча кун бўлди.

Салах - ҳозирги "Ливерпуль" учун идеал футболчи. Юрген Клопп жамоага қандай футболчилар керак эканлигини яхши билади. У тўғри қарор қабул қилган деб ўйлайман" - дейди Ловрен.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sportsmole