Ловрен: "Энг яхши уч футболчидан бири бўлган Салоҳ рамзий терма жамоага муносиб эмасми?"

Aslanov Jasurbek
26 сен 2018, 11:05
"Ливерпуль" ҳимоячиси Деян Ловрен жамоадоши Муҳаммад Салоҳ FIFA рамзий терма жамоасида йўқлигидан ажабланди.

Мисрлик ярим ҳимоячи йил футболчиси совринида кучли учликка кирди, бироқ бош соврин "Реал" ва Хорватия терма жамоаси хавбеки Лука Модричга насиб этди.

"Дунёнинг энг яхши уч футболчисидан бири бўлган Салоҳ рамзий терма жамоага муносиб эмасми - дейди Ловрен "Инстаграм"даги "сторизи"да.

Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Салоҳнинг "Эвертон" дарвозасига урган голи ФИФА талқинига кўра йилнинг энг чиройли голи деб топилди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: instagram.com/dejanlovren06

Сўнгги янгиликлар

Барча ›