Льорис: "Кейинги мавсумни ҳам "Тоттенхэм"да ўтказсам керак"
Narzulla Saydullayev
6 июл 2014, 19:01
Франция терма жамоаси дарвозабони Уго Льорис ёзда "Тоттенхэм"дан кетмаслигини маълум қилди.
"Ҳа, кейинги мавсумни мен "Тоттенхэм"да ўтказаман. Ҳозир бироз дам олиб ўзимга келиб олишим керак. Ўйлашимча, шундан сўнг клуб билан келажагим борасида якуний қарорни қабул қиламиз", - дейди Льорис.