Лоран Блан: «Хозир бутун жамоа «Челси» ҳақида ўйламоқда»

Aziz Tukhtamuradov
6 апр 2014, 09:20
«ПСЖ» бош мураббийи Лоран Блан «Реймс» устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:0), жамоа «Челси»га қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўраётганлигини айтиб ўтди.
«Хар бир ўйиннинг ўзига яраша бахоси бор. Лекин бу ўйин Чемпионлар Лигаси чорак финалининг жавоб ўйини олдидан бўлиб ўтаётганлиги эътиборга лойиқ.


Бугун ғалаба қозондик. Ўз уйимиздаги ўйинларда очко йўқотишни истамаймиз», -  деб айтиб ўтди Блан.


«Челси» – «ПСЖ» ўйини сешанба куни Тошкент вақти билан соат 23:45 да бўлиб ўтади. Дастлабки ўйинда парижликлар 3:1 хисобида ғалаба қозонган эдилар.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru