Лоран Блан: «Мақсадимиз - Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлиш»

Aziz Tukhtamuradov
20 мар 2014, 22:07
«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Лоран Блан жамоанинг мақсадлари ва Ибрагимович ҳақида гапириб ўтди.

«Чемпионлар Лигасида энди фақат кучли жамоалар билан ўйнаймиз. Барча жамоалар айни пайтда ажойиб спорт формасида.

Мақсадимиз - Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш.

Ибрагимович? У ўзи ўйнаган клубларда кўплаб голлар уради. Унинг ўйин услуби "ПСЖ"га жудаям мос. У хал қилувчи вазифани бажаради ва жамоани ўз ортидан эргаштира олади», – дейди Блан.

Бугун "ПСЖ" футболчилари турнирдаги ғалаба учун бир миллион евродан мукофот пули олишлари маълум бўлди.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›