Лоран Блан: "Ибрагимович бўлганида ҳар бир учрашувда 5тадан гол урган бўлар эдик"

Aslanov Jasurbek
29 апр 2015, 10:20
ПСЖ бош мураббийи Лоран Блан "Метц" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1), ҳужумчи Златан Ибрагимовичнинг йўқлиги жамоага таъсир қилаётгани ҳақида таъкидлади.

- Златан "Нант"га қарши учрашувда майдонга қайтади. Златансиз ҳаракат қилган шогирдларингиз ўйинида фарқ сезилдими?

- Нега бундай деяпсиз?

- Кавани ва Пасторе сўнг ўйинларда кўплаб фойдали ҳаракатларни амалга оширяпти...

- Ўтган мавсумда Златан майдонда эди ва биз мавсумни жуда яхши ўтказдик. Агар у бу мавсумда ҳам кўпроқ майдонга тушганида ҳеч нарса ўзгармас эди.

- Златансиз уч учрашувда жамоангиз 12та гол урди.

- Ибрагимович бўлганида ҳар бир учрашувда 5тадан гол урган бўлар эдик.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sport-express.ru