Лоран Блан: "Босимни енгиб ўтдик ва ғалаба қозондик"
Narzulla Saydullayev
24 апр 2016
ПСЖ устози Лоран Блан Франция лига кубоги финалида "Лилль"га қарши ўйиндан сўнг (2:1) ўз фикрларини билдирди.
"Биз барча мусобақаларда босимни ҳис қиламиз. Ғалаба қозонишимиз шарт эди. Биз босимни енгиб ўтдик ва ғалаба қозондик. Энди Франция кубогини ҳам қўлга киритишимиз керак", - дейди Блан L`Equipe нашрига.