Лоран Блан: "Биз Лондонда гол ура оламиз"

Narzulla Saydullayev
18 фев 2015, 09:02
ПСЖ устози Лоран Блан "Челси"га қарши ўйиндаги (1:1) дурангдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Ўйиндаги ҳисоб бизнинг фойдамизга эмас, аммо натижадан қониқдим. Вазиятлардан унумли фойдалана олмаслик бизга панд берди. Ўйинимизда кўплаб ижобий ҳолатлар бор. Бироқ энг асосийси бу ҳисоб, бизнинг вазият оғирроқ.

Жавоб ўйини жуда қийин бўлади. "Челси" Лондондаги учрашувда фаворит. Аммо уларнинг камчилигидан хабарим бор, Лондонда гол ура оламиз.

Кавани? У ниҳоят катта ўйинда гол урди... У буюк футболчи", - дейди Блан Lequip нашрига.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru