UZ

Сўнгги янгиликлар

18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  1 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  5 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   14 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  3 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  3 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5

Лопетеги "Вулверхэмптон" ҳужумини Кунья билан кучайтирмоқчи Янгиликлар

Лопетеги "Вулверхэмптон" ҳужумини Кунья билан кучайтирмоқчи

"Вулверхэмптон" бош мураббийи Хулен Лопетеги жамоани кучайтириш ҳаракатларини бошлаб юборди.

Мутахассис ҳужум чизиғидан умуман қониқмаган ва шу туфайли "Атлетико" Мадрид форварди Матеус Кунья Премьер-лига вакили таркибига жалб қилинади. 23 ёшли бразилиялик ҳужумчи қишки трансферлар пайтида клубини алмаштиришга яқин. Бу Лопетегининг жамоа бошқарувига келганидан сўнг амалга оширадиган илк трансфери бўлади. 

"Бўрилар" жорий мавсумда Англия чемпионатида атиги 8 та гол уришди. Шу туфайли жамоа жадвалнинг энг қуйи поғонасида бормоқда. 

2020 йилда Бразилия термаси билан Олимпиада олтин медалини қўлга киритган Кунья ушбу мавсумда "матрасчилар" таркибида 17 та ўйинда иштирок этди ва ҳали дарвоза турига тўп йўллаганича йўқ. "Атлетико" Чемпионлар Лигасидаги муваффақиятсизликдан сўнг харажатларни қоплаш учун баъзи ўйинчиларидан воз кечишга мажбур бўлмоқда. 

Матеус Куньяга инглиз жамоалари орасида "Лидс", "Эвертон" ва "Астон Вилла"дан ҳам таклифлар бор.

Рейтинг:    

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика