Испания терма жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетеги "Челси" ҳужумчиси Диего Коста испанларга фойда келтиришини айтди.
"Биз Диего Костага тўлиқ ишонамиз. У ўйин услуби бўйича Мората ва Алькасердан фарқ қилади. Ҳамма яхши ўйнаса, бу жамоага фойда келтиради" - дейди Лопетеги.