"Локомотив"нинг гуруҳдаги учинчи рақиби – "Ал-Саад”

Narzulla Saydullayev
18 фев 2015
Осиё Чемпионлар Лигаси доирасида “С” гуруҳидан ўрин олган “Локомотив” кеча ўтказилган плей- офф босқичи ўйинларидан сўнг ўзининг гуруҳдаги сўнгги рақиби номини билиб олди.
“Темирйўлчилар” гуруҳ босқичи 3-турида Қатарнинг “Ал-Саад” жамоасига қарши майдонга тушади.

Кеча Қатар жамоаси БААнинг “Ал-Ваҳда”си билан ўйнаб, 4:4 ҳисобида дуранг қайд этди. Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида эса қатарликларга омад кўпроқ кулби боқди ва 5:4 ҳисобда ғалабага эришди.

“Локомотив” энди 17 март куни гуруҳ босқичи 3-турини Чемпионлар Лигасининг 2011 йилги ғолибига қарши ўйнайди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz