UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинга такрорланмайди деб умид қиламан"  4 21:45Ўйнайдими ё ўйнамайдими? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  0 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  1 21:15"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!  0 20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  5 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  93 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  2 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  6 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  4 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  3

“Локомотив”нинг Доҳадаги машғулотлари ФОТОГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

“Локомотив”нинг Доҳадаги машғулотлари ФОТОГАЛЕРЕЯ

Доҳа, 15 март – Осиё Чемпионлар Лигаси дориасида ўтказиладиган навбатдаги гуруҳ босқичига тайёргарлик кўрар экан, “Локомотив” жамоаси “Ал-Садд” клубига қарашли “Жассим бин Хамад” номидаги стадионга чигалёзди машғулотлари учун тўпланишди.
Соат кечки 18:45, Тошкент вақти билан 20:45.

Жамоани стадионнинг машғулотлар майдончасида ўйин коммисари жанубий- кореялик Ким Йонг Жу ва Қатар Футбол Федерацияси вакиллари кутиб олишди. “Локомотивнинг” барча талаб ва истаклари инобатга олингач, “темирйўлчилар” қизғин машқларга киришиб кетишди.

Жамоага маълум бўлишича, эртага, 16 март куни, маҳаллий вақт билан соат 10:45 да (Т.В. 12:45), икки жамоа бош мураббийлари ва футболчиси иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Саволларга биринчи бўлиб Вадим Абрамов жавоб берса, ундан кейин унинг касбдоши, “Ал-Садд” бош мураббийи, асли марокашлик Хуссайн Амотта журналистлар билан юзланади.

Матбуот анжумани тугагач, клуб маъмурлари ўйин олди мажлисида қатнашиб, жамоалар қандай рангда ўйнаши аниқлаб олинади. Мазкур жараён маҳаллий вақт билан 11:30-12:00 орасида ўтказилади.

Айтиб ўтиш жоизки, “Ал-Cадд” ўз тарихида икки бор (1989 ва 2011 йилларда), Осиё Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлиб, ОФК кубогини бошлари узра шарафли кўтаришга муваффақ бўлганлар. Айни дамда қатарликлар “С” гуруҳидаги бахсларда иштирок этиб, икки ўйиндан сўнг 4 очко билан, гуруҳда етакчилик қилишмоқда.

Шундай бўлсада биз севимли жамоамизга омад тилаб, юртимизга мағрур ва ғалаба билан қайтишларини тилаб қоламиз. Тафсилотларни сайтимизда кузатиб боринг.


Бир жамоа - бир оиладек...


Серблар дуэти: Каяшевич & Яничич


Темурхўжа "нечта гол урсаммикин" - деб ҳаёл сураётганмикин...


Абрамов ҳамма югурсин деди...


Гол урмасанг, тўпдан айб қидирма...


Метин ҳимоя ва ақлли ҳужум тактикаси...


Марказда кимнинг тандеми кучли?


Сўнг сўз сиздан мураббий - муносиб 11 тасини танланг!

Каряндан ўтиш қийин...



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика