UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25Лапорта Ямаль билан шартнома ҳақида: "Ҳамма нарса келишиб олинди"  7 10:59Роналдуга кутилмаган жамоадан таклиф тушган. У клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этиши мумкин  2 10:32“Арсенал“ ёзда учта йирик трансферни амалга оширмоқчи  0 10:06Sofascore. Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:40Никола Лазаревич: "Рақибимизда мураббий алмашгач, ўйин услуби ўзгариб жамоа иккита ўйинда 12 та гол уришга эришди"  0 09:12“Локомотив“ “Олимпик“ни ишончли тарзда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:46Sofascore. Шомуродов “Милан“га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 08:20“Олимпико“ Клаудио Раньери билан чиройли хайрлашди  8 07:55Сергей Лушчан: "Бизга гол урилган вазиятда Азим Аҳмедовга нисбатан қоида бузилган эди. Саволларни ҳакамларга бериш керак, менга эмас"  1 07:27Суперлига. Бугун 10-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  6 06:30Суперлига. "Қизилқум" ва "Машъал" йирик ҳисобда мағлубиятга учради, "Навбаҳор" эса Тошкентда ғалаба қозонди  3 03:50ПСВ Нидерландия чемпиони бўлди  5 01:54А Серия. Чемпионлик учун курашаётган "Интер" ва "Наполи" сўнгги тур олдидан дуранг ўйнади, "Рома" ва "Ювентус"да ғалаба  36 01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  6 00:20Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди  73

"Локомотив"га фақат ғалаба керак ёхуд бугунги ўйинга доир фактлар Янгиликлар

"Локомотив"га фақат ғалаба керак ёхуд бугунги ўйинга доир фактлар

Тошкент, 8 апрель - Хабарингиз бор, бугун "Локомотив" Осиё чемпионлар лигасининг 4-тур доирасида "Ал Садд"га қарши баҳс олиб боради.
Гуруҳ жадвалидан келиб чиқиб айтганда, "Локомотив"га "Ал Садд" билан кечадиган беллашувда фақат ғалаба керак. Зеро "темирйўлчилар" ҳозирча бир очко билан охирги ўринда боришяпти. "Ал Садд" эса 7 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Шунингдек, "Ал Ҳилол" ҳисобида 4 очко, "Фулад" ҳисобида эса 3 очко мавжуд.

Агар бугун "Локомотив" зафар қучадиган бўлса, жадвалда учинчи ўринга кўтарилиб олади. Бунинг учун "Фулад" сафарда "Ал Ҳилол"га имкониятни бой бериши керак бўлади. "Локомотив" - "Ал Садд" баҳси бугун ТТЗдаги "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти - 16:00. "Ал Ҳилол" - "Фулад" учрашуви эса Тошкент вақти билан 22:45да старт олади. Қуйида "Локомотив" - "Ал Садд" ўйинига доир баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз.

"ЛОКОМОТИВ"
- Жамоа ҳамон илк ғалаба нашидасини суриш илинжида. Чунки "Локомотив" Осиё чемпионлар лигасида ҳозирча зафар қучгани йўқ. Жамоа ўз майдонидаги аввалги ўйинда "Фулад" билан 1:1 ҳисобини қайд этди.

- "Локомотив" учта ўйинда ўз дарвозасидан 10та гол ўтказиб юборди. Бу эса жуда хунук кўрсаткич ҳисобланади. Бу йилги иштирокчилар орасида биргина Вьетнамнинг "Бин Дуонг" клуби "Локо"га нисбатн битта кўп гол ўтказган - 11та.

- Ҳимоячи Салим Мустафоев сариқ карточкалари иккита етгани туфайли бугунги баҳсни ўтказиб юборади. Аввалги ўйинда иштирок эта олмаган Лутфулла Тўраев эса бу сафар майдонга тушиши мумкин.

"АЛ САДД"
- Ўтган ўйинда қайд этилган 6:2 ҳисоби ОЧЛдаги энг йирик ғалаба сифатида тарихга кирди. "Ал Садд"нинг бунгача энг йирик ғалабаси 2011 йилда рўй берган бўлиб, улар Суриянинг "Ал Иттиҳод" клубини 5:1 ҳисобида енгишган.

- "Ал Садд" бунгача Ўзбекистонда уч марта тўп сурган, икки марта мағлубиятга учраган ("Нефтчи" билан ўйинларда) ва "Пахтакор"га қарши дуранг қайд этган.

- "Ал Садд" охирги бор сафарда 2011 йил "Чонбук Моторс" устидан ғалабага эришган. Жамоа шундан бери сафарда олтита ўйин ўтказган бўлса, бирортасида ҳам уч очкони қўлга кирита олмаган.

- Халфан Иброҳим гуруҳ босқичида учта тўп киритди. У ОЧЛдаги голлари ҳисобини 14тага етказиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика