UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  0 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  31 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1

"Локомотив" янги футболчиларни таништирди Янгиликлар

"Локомотив" янги футболчиларни таништирди

Тошкентдаги "Orient Finans Bank" мажлислар залида "Локомотив" янги мавсум олдидан ўз таркибига қўшиб олган футболчиларнинг таништирув маросимини ўтказди.

Ушбу тадбирни "Локомотив" бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов ҳамда бош мураббий Андрей Фёдоров очиб беришди.

Тўлабек Акрамов: - Барчани янги мавсум билан табриклайман. Барча жамоаларга омад тилайман. "Локомотив" 2019 йилнинг декабридан буён янги мавсумга тайёргарилк кўрмоқда. Жамоа БААда ўқуш-машғулот йиғинларини ўтказишди. Унда биз ОЧЛ плей-офф баҳсига тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Афсуски, ўйинда омадимиз келмади. Аламли мағлубиятга учрадик. Умуман олганда жамоамиз шундан сўнг бир неча синов-назорат ўйинларини ўтказди. Хатолар устида ишладик, мураббийлар штаби ҳам муаммоларни кўриб чиқишди.


Андрей Фёдоров: - Хайрли кун. "Локомотив" ушбу мавсумда умуман бошқача кўринишга эга бўлади. Жамоамиз матбуот кўз ўнгида янги мавсумга тайёрланди. Жамомиз яна янгича кўриниш олмоқда. Гарчи кўплаб футболчилар жамоани тарк этиб, янгилар олинган бўлса-да, мавсумдаги вазифаларимиз ўзгармайди. Янги футболчиларнинг сифатлари анчагина юқори ва улар жамоани кучайтира олишади. Биз йиғинлар давомида ёшлик ва тажрибани уйғунлаштиришга интилдик. Жамоани ким бошқарса ҳам, кимлар ўйнаса ҳам, бизнинг мақсадларимиз ўзгармайди. Совринлар ютиш - "Локомотив"нинг асосий вазифаси.



- "Локомотив"ни қишда Ислом Тўхтахўжаев тарк этганди. Лекин билишимча айни пайтда эркин агент. У жамоага қайтиши мумкинми?
Андрей Фёдоров:
- Ислом декабрда Хитойга кетганди. У борасидаги вазиятни кузатиб бордик. У жамоамиз таркибида машғулотларни давом эттирди. Ҳозирда ҳам у Хитой чемпионатининг бошланишини кутмоқда. У ўз кучини бошқа чемпионатда синаб кўрмоқчи.

- Бикмаев, Махарадзе каби собиқ футболчиларнинг яна жамоага қайтаришга нима сабаб бўлди?
- Уларнинг маҳорати сабаб бўлди. Жамоага тажрибали футболчилар керак. Бошида айтгандим. Бизга тажриба ва ёшлик ўртасидаги баланс керак. Улар ўйиндаги ҳолатни ушлаб тура олишади.

- Тожикистонлик футболчи борасидаги иш қандай якун топди?
- Алишер Жалилов билан музокаралар олиб бордик. У билан маошини келиша олмадик. Ойбекни биз анча вақтдан буён кузатиб бордик. У ҳозирда ўзининг юқори жисмоний ҳолатида. У шу орқали жамоага катта фойда келтира олиши мумкин. Бизга сифатли футболчилар керак. Бу борада биз раҳбарият билан доимо мулоқотдамиз ва ҳар томонлама ўйлаб кўриб иш қиламиз.

Шундан сўнг жамоага келган 10 нафар янги футболчи таништирилди

Шаҳзод Шайманов: - Ассалому алайкум. "Локомотив"га келганимдан хурсандман. Клуб раҳбарияти менга таклиф билан чиқишди. Кўп ўйламасдан мен бунга розилик бердим. "Локомотив" доимо ўз олдига катта мақсадлар қўяди. Шу боисдан биз "Локомотив"га чемпионлик учун ёрдам беришга тайёрмиз.

Даврон Умиров: - Мураббийлар штабидан менга таклиф билан чиқишди. Худо хоҳласа, ғалабага эришиб, чемпионликни қўлга киритиб, келаси мавсумда ОЧЛда қатнашишни истаймиз.

Кахи Махарадзе: - "Локомотив"га қайтганимдан, улар менга бунга имконият яратишганидан хурсандман. "Локомотив" менинг уйим. Бу ерни яхши кўраман.


Кирилл Погребняк: - "Локомотив" билан бир мақсад йўлида бирлашдик. Бундан хурсандман. Юқори натижаларга эришишга интиламиз.
Акам Николай билан гаплашдим. У бу ерда яхши жамоа борлигини, мақсадлар юқорилигини айтди ва "Локомотив"ни таклиф қилди. Ҳа, унинг "Локомотив"даги фаолияти унчалик омадли бўлмади. Бироқ футболда бундай ҳолат бўлиб туради.

Славко Дамьянович: - Ҳаммага салом. Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бирига келганимдан хурсандман. "Локомотив" яхши жамоа. 2 мобайнида чемпионатга қаттиқ тайёргарлик кўрдик. Ҳаммамиз чемпионлик учун курашяпмиз. Мен ҳам ўзимни кўрсатишга интиламан.

Марат Бикмаев: - Барчаси яхши бўлди. "Пахтакор" бил шартномам якунланганди. Ҳаммаси оддий. "Локомотив"га эркин агент сифатида қайтдим. Жонажон жамоам. Кучим қолгунча "Локомотив" учун курашишга тайёрман.


Камрон Сайдазимов: - "Локомотив"дан таклиф бўлганида ўйлаб ҳам ўтирмасдан ижобий жавоб бердим. "Локомотив"нинг олдидаги мақсадларини эътиборга олсак, бу мен учун олдинга катта қадам ташлаш бўлади. АГМК билан шартномам тугаганди. "Локомотив" таркибида эса мен асосий футболчи бўлишга интиламан.

Абдул Азиз Юсупов: - "Сурхон" билан шартномам якунланганди. "Локомотив"нинг таклифи менга ёқди. Худо хоҳласа "Локомотив"нинг олдидаги юқори мақсадларини бажаришда ўзимизнинг ёрдамимизни беришга тайёрмиз.

Рақобат барча жойда бор. Тўғри, "Локомотив"да ҳужумчилар жуда кучли. Рақобат ўз ўрнида футболчиларга ўсишга катта ёрдам беради.


Ойбек Қиличев: - "Локомотив"дагилар менга ишонч билдиришганидан мамнунман. Чемпионлик олдимизга мақсад қилиб қўйилган. Биз ҳар томонлама бу вазифани бажариш учун интиламиз.

Ҳа, ўтган йили илк голни мен ургандим. Бу йил бу голни қандай нишонлашим борасида ўйлаб кўрмадим. Олдин голни уриб олай, кейин ўйлаб кўраман.

Шерзод Файзиев: - "Локомотив" менга бегона эмас. Уйим, оилам, барчаси шу ер билан боғланган. Раҳбарият менга катта ишонч билдирди. Энди уларнинг ишончини оқлаш керак.


"Темирйўлчи"га айланган 10 нафар ўйинчилар қуйидаги рақам остида ҳаракат қилишади:

Шерзод Файзиев - 37
Ойбек Қиличев - 70
Кирилл Погребняк - 9
Марат Бикмаев - 10
Комрон Сайдазимов - 22
Абдул Азиз Юсупов - 23
Шаҳзод Шайманов - 4
Славко Дамянович - 5
Даврон Умиров - 6
Кахи Махарадзе - 7



Нарзулла Сайдуллаев

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев


Рейтинг: -95   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика