UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса биринчи  0 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  0 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  61 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   2 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  24 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  3 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  2 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3

"Локомотив", "Хоразм" футболчилари, "Андижон" мураббийи жазоланди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари Янгиликлар

"Локомотив", "Хоразм" футболчилари, "Андижон" мураббийи жазоланди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унга кўра, бир неча расмийларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилди.

Про лига 5-тури доирасидаги "Нефтчи" - "Хоразм" учрашувидаги "Хоразм" жамоаси футболчилари Равшанбек Султонов ва Рўзимбой Аҳмедов учрашув якунидан сўнг, бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун 3 та ўйинга четлатиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Аёллар олий лигаси 1-тури доирасидаги "Бухоро В" - "Локомотив В" учрашувидаги "Бухоро В" жамоаси бош мураббийи Геннадий Коченев учрашувнинг 76-дақиқасида бош ҳакамга ўз норозилигини қўпол тарзда билдиргани учун қизил карточка билан жазоланган. Ушбу ҳаракат учун Коченевга 2 та ўйинга четлаштириш ҳамда жарима интизом чораси қўлланилди.

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-тур доирасидаги "Локомотив" - "Турон" учрашувидаги "Локомотив" жамоаси футболчиси Хуршидбек Мухторов ўйиннинг 73-дақиқасида "Турон" футболчисига нисбатан қўпол хатти-ҳаракати учун майдондан четлаштирилгани ўрганиб чиқилди. Футболчига 4 та ўйинга четлаштириш ва жарима жазоси белгиланди.


"У18" Биринчилиги 1-тур доирасидаги "Янгиер У-18" - "Турон У-18" учрашуви "Турон У-18" жамоаси футболчиси Баҳодир Султонов учрашувнинг 90+5-дақиқасида бош ҳакам шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилганди. Бу ҳолат учун футболчи 3 та ўйинга дисквалификация қилинди.

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 3-тур доирасидаги "Турон" - "Андижон" учрашувидаги "Андижон" жамоаси расмий вакили Дониёр Усмонов баҳснинг 72-дақиқасида бош ҳакам шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилганди. Мазкур ҳолат юзасидан Усмоновга жарима интизомий чораси белгиланди.

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-тури доирасидаги "Оқ тепа" - "Олимпик" учрашуви якунидан сўнг, ЎФА ҳакамлар бўлими бошлиғи Эркин Бахтиёров томонидан билдирги келиб тушди. Бунга кўра, "Оқ тепа" жамоаси футболчиси Олимхон Каримов беллашувнинг 81-дақиқасида ҳакам қарорига нисбатан ножўя ҳаракат билдирган. Ушбу ҳолат ўрганиб чиқилиб, Каримовга жарима жазоси қўлланилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика