UZ

Сўнгги янгиликлар

12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  0 12:03Расман: "Бунёдкор" легионер ҳужумчи трансферини эълон қилди  1 11:45Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"  1 11:22"Бу рассомни Ван Гог билан солиштиришга ўхшайди". Гвардиола Месси ва Ямаль ҳақида  3 10:54Санчо учинчи марта "Боруссия"га қайтиши мумкин  0 10:26"Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ ҳужумчиси фаолиятини "Шўртан"да давом эттириши мумкин  6 09:55Жоау Феликснинг "Ал Насср"даги маоши маълум  1 09:28"Пахтакор" ҳимоячиси фаолиятини "Динамо" ёки "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  3 09:01Абдуқодир Ҳусанов янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  4 08:34"Сурхон" ва "Андижон" ўзаро футболчи алишишди. Шунингдек, "бургутлар" "шерлар"дан футболчи ижарага олади  2 08:05"Шўртан" яна бир собиқ "Олимпик" футболчиси билан шартнома имзолади  1 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Пахтакор" билан шартнома имзолади  8 00:48Виктор Гёкерешни яхшигина пулга сотган "Спортинг" 25 млн. еврога Луис Суаресни сотиб олди  5 00:27Равшан Эрматов: "Ўртоқлик ўйинлари ҳақида бир тўхтамга келганимиздан сўнг хабар берамиз"  13 00:10Уче Бриансео Нвадике: "Осиё кубоги саралаш босқичида нималарга қодир эканлигимизни кўрсатамиз"  0

“Локомотив” учун қайноқ палла яқинлашмоқда Янгиликлар

“Локомотив” учун қайноқ палла яқинлашмоқда

Теглар :  Локомотив
Мавсумнинг иккинчи ярмига тайёргарликни Минск шаҳрида олиб борган “Локомотив” футбол клубини олдинда ниҳоятда муҳим учрашувлар кутиб турибди.

“Темирйўлчилар” учун 25 июлдан бошлаб жиддий баҳслар старт олади десак муболаға бўлмайди.

Хабарингиз бор, “Локомотив” ўз олдига катта мақсадларни қўйган: жамоа ўзи иштирок этаётган барча мусобақаларда ғолиб бўлишга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирча “Локо”нинг ҳам Осиё чемпионлар лигаси, ҳам Ўзбекистон чемпионати ва Кубогида қайд этаётган натижалари чакки эмас. Жамоа учала фронтда ҳам мағлубиятга учрамаган ҳолда одимламоқда.

25 июль куни бўлиб ўтадиган “Локомотив” – “Машъал” (Ўзбекистон Кубоги, 1/4 финал) жавоб баҳси билан “темирйўлчилар” қайноқ паллани бошлашади. Шундан сўнг кетма-кет ўйинлар бошланади. Ҳисоблаб чиқсак, “Локомотив” 25 июлдан бошлаб яқин бир ой ичида саккизта расмий ўйинда майдонга тушади. Бу ўйинлардан биттаси Ўзбекистон Кубоги, яна биттаси Осиё чемпионлар лигаси ҳамда қолган олтитаси Олий лигадан ўрин олган баҳслар.

Қизиғи шундаки, “темирйўлчилар” қаторасига дастлабки тўртта беллашувни ўз уйларида ўтказишади. Аввалига “Машъал” билан куч синашадиган жамоа кейинчалик ТТЙМИ стадионида “Қизилқум”, “Навбаҳор” ва “Андижон”ни қабул қилади. Умуман олганда, жамоа яқин бир ой ичида бўладиган саккизта ўйиндан бештасини Тошкентда, қолган учтасини сафарда ўтказади.

“Локомотив” сафарда олий лига доирасида “Нефтчи” билан “Машъал”, шунингдек Осиё чемпионлар лигаси ўйинида “Ал Айн” (БАА)га қарши кураш олиб боради. Биз “Локо” иштирокидаги беллашувларга мухлисларни чорлаб қоламиз ҳамда қайноқ палла бошланаётгани муносабати билан жамоа аъзоларига омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Қуйида “Локомотив”нинг июль-август ойларидаги ўйинларини келтириб ўтамиз.

25 июль. Ўзбекистон кубоги, 1/4 финал жавоб учрашуви

“Локомотив” – “Машъал”

28 июль. Олий лига, 13-турнинг қолдирилган ўйини
“Локомотив” – “Қизилқум”

3 август. Олий лига, 16-тур.
“Локомотив” – “Навбаҳор”

8 август. Олий лига, 17-тур.
“Локомотив” – “Андижон”

14 август. Олий лига, 18-тур.
“Нефтчи” – “Локомотив”

18 август. Олий лига, 19-тур.
“Локомотив” – “Сўғдиёна”

23 август. ОЧЛ, 1/4 финал дастлабки учрашув
“Ал Айн” – “Локомотив”

26 август. Олий лига, 20-тур.
“Машъал” – “Локомотив”

“Локомотив” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика