UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  22 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  31 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  99 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1027 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

"Локомотив" учинчи бор Суперкубокда ўйнайди Янгиликлар

"Локомотив" учинчи бор Суперкубокда ўйнайди

23 февраль куни ўзбек футболи тарихида бешинчи марта Ўзбекистон Сурперкубоги учун баҳс ўтказилади.

Бунда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Локомотив" ўтган йилги Ўзбекистон Кубоги соҳиби АГМКга қарши баҳс олиб боради. Маълумот ўрнида шуни айтишимиз мумкин, мазкур Суперкубок Ўзбекистон футболи тарихида бешинчиси бўлади. Шанба куни "Пахтакор" марказий стадионида кечадиган баҳс 16:00да бошланади.

Шуни айтиш лозим, бешинчи бор ташкил этиладиган Суперкубок "Локомотив" учун учинчиси бўлади. Ўзбекистон Суперкубоги илк бор 1999 йил ўтказилган бўлиб, бунда "Навбаҳор" "Пахтакор"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этган. Тарихдаги илк Суперкубок ўша йили Фарғонада ўтказилганди.

Шундан сўнг 14 йил танаффус юзага келиб Суперкубок учун баҳс ўтказилмади. Фақат 2014 йилдан бошлаб яна йўлга қўйила бошланди ва "Жар" стадионида кечган баҳсда Тошкентнинг икки клуби "Бунёдкор" ва "Локомотив" ўзаро баҳс олиб борди. Бунда "Бунёдкор" ҳам чемпион, ҳам Кубок соҳиби, "Локомотив" эса иккинчи ўрин эгаси сифатида иштирок этганди.

"Локомотив" ўз тарихида биринчи марта 2014 йил Суперкубокда ўйнаган. Ўзига яраша қизиқ кечган беллашувда "темирйўлчилар" 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйишганди. Қуйида учрашув протоколини келтириб ўтамиз.

Ўзбекистон Суперкубоги. 2014 йил 

7 март, жума. Тошкент. "Жар" стадиони
"Локомотив" (Тошкент) – "Бунёдкор" (Тошкент) 1:2

"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 3. Евгений Гоголь, 4. Бобур Йўлдошев, 8. Акмал Холматов (77. Жасур Ҳасанов, 46), 10. Фарҳод Тожиев (23. Иван Нагаев, 46), 16. Жасур Ҳасанов, 19. Ислом Иномов (18. Фозил Мусаев, 71), 22. Виктор Карпенко, 30. Дилшод Жабборов, 88. Лутфулла Тўраев, 99. Вячеслав Шевченко.

"Бунёдкор": 25. Мурод Зуҳуров, 2. Акмал Шораҳмедов, 4. Хайрулла Каримов, 6. Анвар Ғофуров, 8. Жавлон Иброҳимов, 11. Олександр Пишур, 16. Карлес Кото (21. Сардор Рашидов, 60), 24. Баҳодир Пардаев (7.Алибобо Раҳматуллаев, 76), 27. Сардор Собирхўжаев, 33. Олег Зотеев (14. Воҳид Шодиев, 65), 40. Сергей Симоненко.

Голлар: Олександр Пишур 26, - 0:1. Воҳид Шодиев 66, - 0:2. Вячеслав Шевченко 78, - 1:2. 

Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Абдулҳамид Расулов (Ўзбекистон), Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон), Азиз Асимов (Тошкент).


2014 йил "Локомотив" Ўзбекистон Кубогини қўлга киритади ва 2015 йилги Ўзбекистон Суперкубогида иштирок этади. Бу сафар "темирйўлчилар" "Пахтакор"га қарши баҳс олиб боришади.

"Бунёдкор" (ҳозирги "Миллий") стадионда кечган баҳсда "Локомотив" 4:0 ҳисобида зафар қучади. Ўйинда Лутфулла Тўраев, Темурхўжа Абдухолиқов, Руслан Корян ва Марат Бикмаев томонидан киритилган голлар "Локо"га йирик ғалабани тақдим этганди.

Ўзбекистон Суперкубоги. 2015 йил

8 март (якшанба). Тошкент. "Бунёдкор" стадиони.
"Пахтакор" (Тошкент) – "Локомотив" (Тошкент) 0:4

"Пахтакор": Александр Лобанов, Егор Кримец, Аднан Ораховац, Кахи Махарадзе, Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев, Наврўз Алимов (Акбар Исматуллаев, 46), Александр Мерзляков, Давронбек Ҳошимов, Станислав Андреев (Жалолиддин Машарипов, 58), Владимир Козак (Шерзод Каримов, 56).

Захира: Никита Рибкин, Акбар Исматуллаев, Мурод Холмуҳаммедов, Шерзодбек Каримов, Жалолиддин Машарипов, Жавоҳир Соҳибов, Баҳодир Пардаев.

"Локомотив": Маъмур Икромов, Неманья Яничич, Ислом Тўхтахўжаев, Салим Мустафоев, Темур Кападзе (Жасур Ҳасанов, 56), Жасур Ҳасанов (кичик) (Шавкат Муллажонов, 59), Олег Зотеев, Лутфулла Тўраев, Сардор Мирзаев, Руслан Корян (Марат Бикмаев, 78), Темурхўжа Абдухолиқов. 

Захира: Сардор Қобулжонов, Шавкат Муллажонов, Марат Бикмаев, Санжар Шоаҳмедов, Алишер Шоғуломов, Дамир Кояшевич. 

Голлар: Лутфулла Тўраев (37), Темурхўжа Абдуҳолиқов (49), Руслан Корян (56, пенальти), Марат Бикмаев (89). 

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), В. Агишев (Тошкент). 


Ўзбекистон Суперкубогининг навбатдагиси 2016 йил ўтказилган бўлиб, бунда "Насаф" "Пахтакор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган. Шундан сўнг орада икки йил яна учрашув ўтказилмади. Ва мана энди бу йил ПФЛ битта ўйиндан иборат баҳс бўлишини белгилаб қўйди. Демак, 23 февраль куни "Локомотив" ўз тарихида учинчи бор Сурперкубок учун майдонга тушади.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика