UZ

Сўнгги янгиликлар

07:16Зидан “Алавес”га учралган мағлубият ҳақида: “Ҳеч қандай тушунтириш беролмайман”  1 03:07Лига 1. ПСЖ очко йўқотди   0 03:04АПЛ. Аутсайдерлар ўртасидаги ўйин якунланди  0 02:55Ла Лига. "Реал" мавсумдаги 3-мағлубиятини қабул қилиб олди  50 02:42А Серия. "Аталанта" ўз майдонида "Верона"га енгилди  0 00:58Нидерландия чемпионати. "Аякс" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:50Франция чемпионати. ПСЖнинг бошланғич таркиби билан танишинг  0 00:43Бундеслига. "Шальке" "Боруссия Мёнхенгладбах"га енгилди, клуб сўнгги поғонада боряпти  0 00:33Ла Лига. "Севилья" "Уэска"дан устун келди  0 00:29АПЛ. "Эвертон" ўз майдонида "Лидс Юнайтед"га имкониятни бой берди  1 00:13Франция чемпионати. "Марсель" ўз майдонида ғалабага эришди  0 00:04Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Алавес": Асосий таркиблар маълум!  7 00:04Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 00:00Роналдусиз ҳаракат қилган “Ювентус” “Беневенто”ни мағлуб эта олмади  39 23:44РПЛ. "Ростов" "Динамо"ни мағлуб қилган бўлса, "Локомотив" сафарда очко йўқотди  1

"Локомотив" шифокори фикрлари бўйича ЎзПФЛ муносабати Янгиликлар

"Локомотив" шифокори фикрлари бўйича ЎзПФЛ муносабати

Миллий терма жамоа ва “Локомотив” клубидаги фаолияти орқали танилган шифокор Аброр Пирриев телеграмда канал юритишни бошлади.

Спорт медицинасига бефарқ бўлмаган инсонлар мазкур канални кузатиб боришлари мумкин.

Каналдаги сўнгги постда кеча бўлиб ўтган “Локомотив” — АГМК учрашуви ҳақида тўхталинган. Қорли шароитда “Локомотив” футболчилари учун кийимларга мос гамашлар тайёрлаб қўйилгани, аммо учрашув инспектори ҳамда комиссари бунга рухсат бермагани ёзилган.

Биринчидан, клуб маъмури гамашлар қора эканини маълум қилган. Кийим қизил рангда, гамаш қора рангда бўлса, бу ҳолат “Ўйин қоидалари”га тўғри келмайди. “Ўйин қоидалари (2020-21)”да шундай ёзилган: “шортлар ичидан кийиладиган кийимлар шу шорт ва унинг пастки қисми билан бир хил рангда бўлиши керак”.

Тушунтириш. Агар ҳам “Локомотив”, ҳам АГМК футболчилари бир хилда қора рангли гамашлардан фойдаланса, бу футболчиларнинг яккакурашларида ҳамда оёқ ҳаракатларида ҳакамларнинг ўйинни кузатиб боришларига таъсир ўтказади. Футбол мухлислари яхши биладики, айнан шу сабаб билан ҳар икки жамоа гетралари ҳам бир-биридан фарқ қилиши шарт.

Иккинчидан, ЎзПФЛ комиссари мазкур масала бўйича клуб вакили ҳамда инспекторни юзлаштирган. Шундан келиб чиқилса, “Локомотив” шифокорининг комиссар бўйича муносабати тўғри эмас. Шифокор бу эътиборсизлик учун комиссардан узр ҳам сўради.

“Ўйин қоидалари 2020-21” мавсум аввалида тасдиқланган. Профессионал клуб сифатида “Локомотив” бунга тайёр туриши ва совуқ кунлар учун ўз футболчиларига формалар билан бир хил рангдаги гамашларни тайёрлаб қўйиши лозим эди. Боиси, мусобақанинг декабрь ойида ҳам давом этиши августдаёқ маълум эди.

ЎзПФЛ шифокорлар тавсияларини диққат билан ўрганиб чиқишга ва футболчилар саломатлиги масаласидан келиб чиқиб, бу борадаги таклифларни киритишга тайёр. Яъни, ҳар қандай масалани қайта кўриб чиқиш мумкин. Бироқ футбол қоидаларига ҳам бирдек амал қилиши шарт. Айниқса, ўша қоидалар йил аввалида тасдиқлаб қўйилган бўлса.

Биз Аброр Пирриевнинг келгуси фаолиятига омад тилаймиз ҳамда аввал масалани тушуниб, шундан кейингина уни эълон қилиш тўғри йўл деб биламиз. Зеро бу ҳолат бирор ташкилот обрўсига путур етказиши мумкин. ЎзПФЛ эшиклари барча шифокорлар ва клублар вакиллари учун очиқ, улар ўз таклифларини исталган вақтда билдириш имкониятига эгалар, - деб ёзилади ПФЛ расмий сайтида. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+2   
20 ноя 14:25:58
Sherzod Ataniyzov
Аброр Прриев ишидан ажралиб қолмаса бўлди.
+1   
20 ноя 14:24:56
Граф Монтo Kpиcтo
Инспекторлао гирт сокачилар-ку. Олдиг судия кариса инспектор боласи ёки судия. Буни хамма билади лекин жим. Локомативда нопрафисанлар ишлар экан.
+1   
20 ноя 14:00:58
Anonymouse1
Pfl tori etvoti futboli cumidgala nma farqi bor didi farq kotta . Qoidalarga doim amal qlish kerak . Qizil tres olika shuyam muammomi sogliq uchun 100 min som iishlatila klub berishini kutmasda
+1   
20 ноя 13:53:00
Азамат Одилов
Айиби булмаса кечирим сурамайди.Кечирим сурабдику.
+1   
20 ноя 13:49:58
Sharif81
Кулгили Холатку шуям бохонами кора, кизил, яшил ок бумийдими
+1   
20 ноя 13:39:22
Faqat Rosti
Доимги алжираш бахона таййор биз унака демагандик корним огриб коганди ранги кизил булиш керак эди хитойники бумейди деб
   
20 ноя 16:41:54
Mentalist.uz
Граф Монтo Kpиcтo фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Инспекторлао гирт сокачилар-ку. Олдиг судия кариса инспектор боласи ёки судия. Буни хамма билади лекин жим. Локомативда нопрафисанлар ишлар экан.
Ёзишни ҳам боблабсиз лекин
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика