UZ

Сўнгги янгиликлар

17:07Гвардиола "Челси" билан ўйинда икки ҳимоячисидан айрилди  0 16:50"Бу клуб менинг уйим эди. Келажакда ҳам шундай бўлиб қолади". Сергеев "Пахтакор" билан хайрлашди  3 16:44Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  29 16:32Нурилло Тўхтасинов: "Вадим Абрамовнинг қўлида 3 йил ўйнаганман. Самарқандда мухлисларни хурсанд қилишимиз керак"  0 16:10"Сўғдиёна" Грузиянинг 2 карра чемпионига қарши баҳс юритади  1 15:52Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди  1 15:44"Динамо" машғулотлари Championat.asia объективида  3 15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  8 15:21Breaking! МЮни ёзгача бошқарадиган мураббий номи маълум  10 15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  19 14:34"Динамо" Тошкентда йиғинни бошлади  3 14:33"Қўқон-1912" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0 13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  3 13:11Словакиялик ҳужумчи Ўзбекистонда тўп тепади  9

"Локомотив" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди Янгиликлар

"Локомотив" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди

Олий лиганинг 18-туридан ўрин олган дастлабки учрашув Тошкентда "Локомотив" ва "Насаф" ўртасида бўлиб ўтди.
Ушбу саҳифа орқали ўйиннинг асосий вазиятлари ва ҳисобини кузатиб бориш мумкин бўлди. Ўйин превьюси сайтимизда эълон қилинганди.

4-дақиқада бош ҳакам меҳмонлар дарвозасига пенальти белгилади. Акмал Холматовнинг тепган тўпини Элдорбек Суюнов қайтарди. Ушбу вазиятдан сўнг меҳмонлар бурчак зарбасини амалга оширишди, Илҳом Шомуродовнинг зарбаси хавфли чиқди, бироқ ноаниқ. Тўп асосан майдон марказида, жамоалар ҳужум ташкил этишга уринишмоқда, бироқ самарасиз. Дастлабки ярим соатда ҳисоб очилгани йўқ. Лазиз Убайдуллаевнинг жарима зарбасидан йўллаган тўпини Темур Ғаниев қайтарди. Орадан бироз ўтиб Карпенконинг кучли ва аниқ зарбаси йўлига Элдор Суюнов тўғаноқ бўлди. 41-дақиқада Акмал Холматовнинг йўллаган тўпини яна Суюнов қайтарди. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. Қўшиб берилган дақиқада Азамат Алланиёзов ва Мақсуд Каримов қулай имкониятдан фойдалана олишмади. Дастлабки бўлимда ҳисоб очилмади. 

Иккинчи бўлим бошланди. 53-дақиқада мезбонлар жарима тўпига эга бўлишди, Холматов томонидан жарима майдони ичига ошириб берилган тўпни Александр Шадрид дарвозага йўллашга уринди, аммо ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Майдон эгалари бош мураббийи уч дақиқа ичида икки ўзгаришни амалга ошириб Жасур Ҳасанов ва Иван Нагаевни ўйинга "ташлади".

61-дақиқада ҳисоб очилди. Бурчак тўпидан сўнг Евгений Гоголь боши билан дарвозани ишғол қилди - 1:0. 72-дақиқада Садриддин Абдуллаевнинг ўта кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Стадионнинг 7-секторида жойлашишган мухлислар ўриндиқларни майдонга отишлари кузатилди. 78-дақиқада Александр Шадрин уч нафар рақибни алдаб ўтиб дарвозага йўллади, аммо жуда ва жуда қулай вазиятдан ҳужумчи фойдалана олмади.

84-дақиқада Иван Нагаевнинг чамаси 25 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза тўридан ўрин олди - 2:0. Ўйинга қўшиб берилган 3 дақиқада ҳисоб ўзгармади ва "Локомотив" муҳим ўйинда уч очко эгасига айланди.
 

13 сентябрь, жума
«Локомотив» (Тошкент) – «Насаф» (Қарши) 2:0 (0:0)
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)
Голлар: Евгений Гоголь 61, - 1:0 (пас Виктор Карпенко). Иван Нагаев 84, - 2:0.
Амалга оширилмаган пенальти: Акмал Холматов (дарвозабон) 4.
«Локомотив»: Темур Ғаниев, Ислом Тўхтахўжаев, Евгений Гоголь, Ислом Иномов (Илҳом Суюнов, 15), Александру Оника (Иван Нагаев, 57), Дилшод Жабборов, Салим Мустафоев, Виктор Карпенко, Садриддин Абдуллаев, Акмал Холматов (Жасур Ҳасанов, 54), Александр Шадрин.
Захира: Артур Парванов, Дилшод Рахматуллаев, Собир Усмонхўжаев, Қувондиқ Рўзиев.
«Насаф»: Элдорбек Суюнов, Мақсуд Каримов, Ботир Қораев, Илҳом Шомуродов (Сухроб Неъматов, 58), Лазиз Убайдуллаев, Артур Геворкян, Эркин Бойдуллаев, Илҳом Юнусов, Ҳамза Каримов (Шерзод Аъзамов, 81), Фаррух Сайфиев (Улуғбек Дадабоев, 88), Азамат Алланиёзов.
Захира: Михаил Наумов, Рахматулло Бердимуродов, Зоҳид Абдуллаев, Самандар Шодмонов.
Огоҳлантириш: Темур Ғаниев 66,
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика