"Локомотив": “Ордабаси” билан ўртоқлик учрашуви ўтказамиз

Narzulla Saydullayev
5 сен 2014, 12:50
Олий Лига ўн саккизинчи ҳамда ўн тўққизинчи турлари орасида юзага келган қисқа танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида “Локомотив” бир неча ўртоқлик учрашувлари ўтказади.
Бугун “Дўстлик” стадионида, соат 17:00да “Машъал”га қарши ўртоқлик учрашуви режалаштирилган бўлса, 7 сентябрь куни Тошкент вақти билан 16:00да Қозоғистоннинг “Ордабаси” жамоасига қарши Чимкентда назорат ўйини ўтказилади.

Вадим Карленович бу учрашувларда терма жамоага жалб қилинган футболчилардан ташқари асосий таркибнинг барча футболчиларидан фойдалана олади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz