UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45"Манчестер Сити" ёзда МЮ қизиққан дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 18:17Гвардиола Абдуқодир Ҳусановни мақтади  10 17:48"Милан" ЕЧЛга чиқа олмаса, етакчилар клубни тарк этади   1 16:58Расман: Френсис Нарх ва Достонбек Турсунов "Хоразм" сафига қўшилди!  4 16:33"ЦСКАнинг янги базаси — Европа стандартлари аналоги"  1 16:07ЎФА "Навбаҳор"дан трансфер тақиқини олиб ташлади. Клуб қарзларини 29 мартгача ёпмаса ОФК лицензиясини ололмайди  5 15:49"Қизилқум" Грузия клубини йирик ҳисобда таслим қилди  0 15:24БУМ! Кейинги мавсум Лео Месси "Барселона"га қайтади  34 14:55Расман: "Динамо" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади!  4 14:49Расман: "Нефтчи" Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган 4 нафар футболчини ПФЛда рўйхатдан ўтказди  17 14:10Интервью. Умар Эшмуродов - "Насаф", чемпионлик, Катанец ва Черан ҳақида  2 13:39Бобур Абдураҳмонов: "Болалар мураббийларини энг кўп қийнаётган муаммо - майдонлар камлиги"  1 13:35ФИФА 2025 йил учун футзал, соҳил футболи, фитнесс ҳамда футбол ҳакамлари техник инструкторлари рўйхатини эълон қилди  0 12:59"Челси" Англия терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  3 12:402031 йилги Осиё кубоги мезбонлигига яна қайси мамлакатлар даъвогар?  12

"Локомотив": Назорат учрашувида “Оқтепа” мағлуб этилди Янгиликлар

"Локомотив": Назорат учрашувида “Оқтепа” мағлуб этилди

Олий Лига 20-тур ўйинлари доирасидаги “Локомотив” – “Пахтакор” учрашуви бошқа санага қолдирилганлиги боис, “темирйўлчилар” назорат учрашуви ўтказишга қарор қилди.
Тошкент Темир Йўл Муҳандислари Институти майдонида пойтахтнинг яна бир жамоаси, биринчи лига вакили “Оқтепа” футбол клуби ушбу назорат учрашувида Абрамов шогирдларига рақиблик қилди.

Ўйин давомида рақибларимиз ҳам бир неча хавфли вазиятлар яратишган бўлишса-да, устунлик тўлиқ “Локо” томонида бўлди ва кўплаб вазиятлар яратилди.
Таъкидлаш керакки, учрашувдаги биринчи голни “Оқтепа” собиқ ҳужумчиси Алишер Шоғуломов киритиб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Иккинчи голни эса биринчи бўлимда Шоғуломов билан тандем ҳосил қилган ҳолда ўйнаган Иван Нагаев киритди. Ҳар икки гол ҳам чап қанотда Жасур Ҳасановнинг фаолллиги эвазига киритилди.

Иккинчи бўлимда майдонга тушган таркиб ҳам анча ҳужумкор ўйин намойиш этган бўлса-да, ўзи яратган вазиятларни голга айлантира олмади. Аксинча, қарши ҳужумда яхши ҳаракат қилган “Оқтепа” вакиллари пеналти ишлашга ва унинг самараси ўлароқ ҳисобни қисқартишига эришди, 2:1. Ўйин шу ҳисобда якунланди.

Назорат учрашуви
“Локомотив” – “Оқтепа” 2:1
Голлар:
Алишер Шоғуломов, Иван Нагаев
Биринчи бўлимдаги таркибимиз:

Темур Жўраев, Арём Филипосян, Шавкат Муллажонов, Илҳом Суюнов, Саҳоб Жўраев, Иброҳим Раҳимов, Қувондиқ Рўзиев, Жасур Ҳасанов, Виктор Карпенко, Алишер Шоғуломов, Иван Нагаев.

Иккинчи бўлимдаги таркиб:

Игнатий Нестеров, Артём Филипосян, Хуршид Мухторов, Лутфулла Тўраев, Дилшод Раҳматуллаев, Садриддин Абдуллаев, Жасур Ҳасанов, Бобур Тиллабоев, Марат Бикмаев, Александр Гейнрих, Фарҳод Тожиев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика