

Ўтган мавсум "Олимпик" шарафини ҳимоя қилган 21 ёшли Темур Мамасиддиқов фаолиятини "темирйўлчилар" сафида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда "Локомотив" матбуот хизмати маълум қилди.
Темур Мамасиддиқов ўтган мавсум 25та ўйинда 5та гол уриб, 9та голли пас берди.




