UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23Трансфермаркт АПЛнинг энг қиммат футболчилар рейтингини тузди  3 09:19"Машъал" бош мураббийи бугунги учрашувда жамоаси билан бирга бўлмайди  0 08:54Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Марокашга қарши учрашувга чақирилган футболчилари эълон қилинди  3 08:25Икки нафар футболчимиз спорт формасини ушлаб туриш учун Тошкент жамоасида машғулот олиб бормоқда  4 07:56Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогидаги эҳтимолий рақиблари маълум  0 07:28Суперлига. Бугун 3-турга старт берилади. Бизни супер тўқнашувлар кутиб турибди  3 02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  5 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  2 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  15 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  15 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  8

"Локомотив" - "Навбаҳор". Дастлабки ўйинда "темирйўлчилар" устун! Янгиликлар

"Локомотив" - "Навбаҳор". Дастлабки ўйинда "темирйўлчилар" устун!

"Локомотив" ва "Навбаҳор" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

"Локомотив" - "Навбаҳор" 2:0

27 май. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 18:00.

Голлар: Бикмаев 62, 89.

"Локомотив": Нестеров, Муллажонов, Раҳматуллаев (Бикмаев 58), Абдуҳолиқов, Тўраев, Тўхтахўжаев, Шоаҳмедов, Раҳимов, Яничич, Зотеев (Ҳасанов Ж.О. 74), Кояшевич (Копадзе 53).

Захира: Қобулжонов, Ҳасанов Ж.Ж, Мустафоев,  Алибоев.

"Навбаҳор": Меленчук, Самадов, Аҳмедов, Бойдадаев, Маҳмудов, Мамазулунов (Бақоев 46), Ҳасанов, Жабборов, Рижко, Акбаров, Георгиев (Мамадалиев 78).

Захира: Ходжаев, Кагиров, Шихов, Бобожонов,  Эркинов.


Огоҳлантиришлар: Меленчук 12, Георгиев 14, Маҳмудов 34, Зотев 67, Муллажонов 70, Бақоев 83.

Четлатиш: Жабборов 64.

--------------------------------------------------------------------------

94. Ўйин якунланди. Дастлабки ўйинда мезбонлар иккита тўп фарқи билан ғалаба қозонишди.


91. "Локо"дан яна бир ҳужум. Бироқ, Шоаҳмедов ўз вақтида тўпни Бикмаевга етказиб бера олмади.


89. ГОООООЛЛЛ!!!  Яна Марат Бикмаев! Демак 2:0!


83.  Бақоевга огоҳлантириш. Тўраевга нисбатан қўпол ўйнагани учун.


82. Абдуҳолиқовнинг пасидан сўнг Шоаҳмедовда ажойиб имконият бўлганди. Бироқ, бунинг фойдаси бўлмади.


79. Бақоевга мезбонлар жарима майдончаси ичида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У Нестеров билан бўлган тўқнашувда кичик жароҳат олди шекилли.


78. "Навбаҳор"да ўзгариш. Георгиев ўрнига Мамадалиев майдонга тушди.


74. Зотеев ўрнига Жасур Ҳасанов туширилди. Каттаси.


70. Муллажоновга огоҳлантириш.


67. Зотеев Аҳмедовга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.


64. Дилшод Жабборовга қизил карточка. У асабларини жиловлай олмаётганди...


62. ГООООООЛЛЛЛ! МАРАТ БИКМАЕЕЕЕВВ!!! Иброҳим Раҳимовнинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпини яқиндагина заҳирадан майдонга тушган футболчи боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.


60. Тўп назорати тўлиғича "темирйўлчилар" томонда.


58. Дилшод Раҳматуллаев ўрнига Марат Бикмаев майдонга тушди.


53. Кояшевич ўрнига Копадзе майдонга туширилди.


51.  Зотеевдан зарбааа! Бироз ноаниқ...


48. Кояшевич тўпни Абдуҳолиқовга узатиб берганида ҳавфли вазият гувоҳига айланишимиз мумкин эди...


46. Бақоев Мамазулунов ўрнига майдонга туширилди.


Иккинчи бўлим бошланди!


Танаффус!


45. Биринчи бўлим якунланди!


41. Санжар Шоаҳмедовдан кучли зарба! Лекин тўп рақиб ҳимоячиларидан бирига тегди.


40. Абдуҳолиқовдан зарба ва дарвозабондан навбатдаги сейв!


38. Ўнг қанотда яна Кояшевич ёлғиз рақиб футболчилари қуршовда қолиб кетмоқда. Унга ёрдамга ҳеч ким бормаяпти.


34. Маҳмудов огоҳлантирилди. Тўраевга нисбатан қўпол ўйнагани учун.


31. Ўйиннинг 31-дақиқаси ўтиб бораётган бир паллада стадиондаги табло айни пайтдаги ҳарорат 31 даража иссиқ эканлигини кўрсатиб турибди.


30. Жабборовнинг жаримадан берган зарбаси ноаниқ.


29. Бу вазиятда Самадов симуляция ишлатди. Ҳакам буни сезмади. Лекин, биз ўтирган жойдан бунинг симуляция эканлиги яққол кўриниб турганди.


28. Кояшевичдан зарба! Дарвозабонга яна бир бор қойил!


27. Бу вазиятда Рижко тўпни қайтариб қолди. Акс ҳолда Темурхўжа бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди.


25. Зотеев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.


23. Мамазулуновни йиқитишди.


20. Яна қўполлик. Яна Раҳматуллаевга. Бу сафар Алишер Маҳмудов уни йиқитди.


17. Дилшод Раҳматуллаевдан яна бир ноаниқ зарба.


14. Георгиев Раҳматуллаевни майдон маркази яқинида йиқитгани учун огоҳлантирилди!


13. Зарбаааа!!! Кояшевичдан ноаниқ пенальти! Дарвозабонга қойил! Ҳисоб ўзгармай қолди!


12. Пенальти! Зотеевни йиқитгани учун дарвозабон Меленчукка сариқ карточка!


10. "Навбаҳор" футболчиларидан иккита кучли зарба. Ўз ўрнида Нестеровдан иккита ажойиб сейв!


7.  Темурхўжа чамаси 25 метрлардан зарба берди. Лекин,т тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.


5. Бу орада Раҳматуллаев икки маротаба кучли зарбани амалга оширишга улгурди. 


3. Ўнг қанотда Темурхўжа Абдуҳолиқов тўп учун курашдан сўнг бурчак зарбасиишлаб олди.


1. Меҳмонлар ўйинни бошлаб беришди!


Ўйин бошланди!


Мезбонлар қизил рангли, наманганлик футболчилар эса оқ рангли либосларда ҳаракат қиладилар.


Жамоалар майдонга чиқиб келмоқдалар!


Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари! Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Локомотив" - "Навбаҳор" ўйинидан матнли трансляцияни бошлаймиз!



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика