UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  4 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  9 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  1 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  16 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  43 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  7 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  6

“Локомотив” “Насаф” майдонига сафар уюштиради Янгиликлар

“Локомотив” “Насаф” майдонига сафар уюштиради

Теглар :  ЛокомотивНасаф
Ўзбекистон XXVI миллий чемпионатининг 21-турида марказий мақомидаги матч Қаршида бўлиб ўтади.

Унда мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” “Насаф” жамоаси меҳмони бўлади.

Мазкур қарама-қаршиликни тажрибали рефери – Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Ўйин Қаршидаги “Марказий” аренада соат 18:45да старт олади.

Таъкидлаш жоизки, “Локомотив” “Насаф”га қарши миллий чемпионатимиз доирасида шу пайтга қадар 25та учрашув ўтказган. Ўйинларнинг 8тасида “темирйўлчилар”, 12тасида эса “аждарлар” ғалабага эришган. Яна 5та беллашувда дуранг натижа қайд этилган.



Ушбу икки жамоа ўртасидаги қарама-қаршилик доимо мухлис-у мутахассислар диққат марказида бўлиб келган. Қайд этиш жоизки, жамоаларнинг сўнгги 10та ўйинида “Локо” 7 бор зафар қучган. 2 марта “Насаф” ғалабага эришган ва бир марта жамоалар муроса кўчасини танлашган.

“Локомотив” ушбу жамоага қарши учрашувлардаги энг йирик ҳисобдаги ғалабасига 2014 йилда Қаршида эришган. Қизиқарли ва голларга бой тарзда ўтган матчда “Локо” футболчилари сафардан 5:2 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишган.



Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг биринчи даврадаги Тошкентда ўтган ўйинида “темирйўлчилар” рақибдан 2:1 ҳисобида устун келишганди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика