UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  0 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  0 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  31 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1

"Локомотив" мураббий танловида якуний қарорга келди Янгиликлар

"Локомотив" мураббий танловида якуний қарорга келди

Хабарингиз бор, келаси мавсумни 21 январда ОЧЛ плей-офф доирасида Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоасига қарши бошлайдиган “темирйўлчилар”да бош мураббий ўрни бўш турганди.

Самвел Бабаян Хитойга кетиши натижасида бўшаб қолган ўринга "Локомотив" раҳбарияти кимни тайинлаш борасида бир тўхтамга келди.

Улуғбек Бақоев, Максим Шацких ҳамда жамоанинг собиқ мураббийлари Мирко Йеличич ва Андрей Фёдоров номзодлари орасидан “темирйўлчилар” Бабаяндан аввал “Локо”ни бошқарган Андрей Фёдоров вариантига тўхталди.

Мирко Йеличич ва Андрей Фёдоров номзодларини жамоа футболчилари илгари суриб, раҳбариятдан шу икки мутахассисдан бирини танлашни сўрашган. Мирко Йеличич варианти ЎФАга маъқул келмаган. Чунки айни пайтда терма жамоада жисмоний тайёргарлик бўйича ишлаётган мутахассисни клубга қўйиб юборишни ЎФА истамаган. Шу боисдан Андрей Фёдоровга аввал бўлгани каби жисмоний тайёргарлик бўйича Мирко Йеличич кўмаклаша олмайди.


Андрей Фёдоров эртага Ўзбекистонга қайтиб келиши ва шундан кейин клуб раҳбарияти билан учрашиб, сўнгра “Локо”да ишни қайта тиклаши кутилмоқда.

Рейтинг: -131   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика