UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:49А Серия. Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  11 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7

"Локомотив" мураббий танловида якуний қарорга келди Янгиликлар

"Локомотив" мураббий танловида якуний қарорга келди

Хабарингиз бор, келаси мавсумни 21 январда ОЧЛ плей-офф доирасида Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоасига қарши бошлайдиган “темирйўлчилар”да бош мураббий ўрни бўш турганди.

Самвел Бабаян Хитойга кетиши натижасида бўшаб қолган ўринга "Локомотив" раҳбарияти кимни тайинлаш борасида бир тўхтамга келди.

Улуғбек Бақоев, Максим Шацких ҳамда жамоанинг собиқ мураббийлари Мирко Йеличич ва Андрей Фёдоров номзодлари орасидан “темирйўлчилар” Бабаяндан аввал “Локо”ни бошқарган Андрей Фёдоров вариантига тўхталди.

Мирко Йеличич ва Андрей Фёдоров номзодларини жамоа футболчилари илгари суриб, раҳбариятдан шу икки мутахассисдан бирини танлашни сўрашган. Мирко Йеличич варианти ЎФАга маъқул келмаган. Чунки айни пайтда терма жамоада жисмоний тайёргарлик бўйича ишлаётган мутахассисни клубга қўйиб юборишни ЎФА истамаган. Шу боисдан Андрей Фёдоровга аввал бўлгани каби жисмоний тайёргарлик бўйича Мирко Йеличич кўмаклаша олмайди.


Андрей Фёдоров эртага Ўзбекистонга қайтиб келиши ва шундан кейин клуб раҳбарияти билан учрашиб, сўнгра “Локо”да ишни қайта тиклаши кутилмоқда.

Рейтинг: -131   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика