"Локомотив" матбуот хизмати: "Ҳаким Фузайлов клубни тарк этгани йўқ"

Narzulla Saydullayev
7 окт 2013, 18:24
"Локомотив" матбуот хизмати Ҳаким Фузайлов ҳақидаги хабарларга нисбатан муносабат билдирди.
"Ҳаким Қаюмович клубни тарк этгани йўқ. У айни дамда клуб билан бирга.

Фузайловни клуб билан шартномаси мавжуд ва ўз ишини давом эттирмоқда. Жамоа 10 октябрь куни ўз қароргоҳида йиғилади.

Абромов ёки бошқа мураббий номзоди кўриб чиқалаётгани йўқ. Чемпионат тугашига 5 тур қолганда мураббий алмаштирилмайди", - деб хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›