

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, "темирйўлчилар" 3 нафар футболчи билан хайрлашишган. Булар – Бобир Давлатов, Муҳаммад Коне ва Олабиран Блессинг Муйива.
Ҳар учала футболчи ҳам "Локомотив" билан тузилган шартномаси якунига етгач, клубни эркин агент мақомида тарк этишди.
"Локомотив" ПФК ушбу футболчиларга мавсум давомида чемпионлик ҳамда кубокни қўлга киритилишида қўшган хиссалари учун миннатдорчилик билдиради ва уларга келгуси фаолиятларида омад тилайди", - дейилади клуб расмий сайтида чоп этилган хабарда.




