UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  0 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  14 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  19 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4

"Локомотив" Тожикистон жамоасига ютқазди ва ОЧЛ билан хайрлашди Янгиликлар

"Локомотив" Тожикистон жамоасига ютқазди ва ОЧЛ билан хайрлашди

Осиё Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи доирасидаги Тошкентнинг "Локомотив" ва Душанбенинг "Истиқлол" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

ОЧЛ-2020
Иккинчи саралаш босқичи
21 январь (сешанба)
«Локомотив» (Ўзбекистон) – «Истиқлол» (Тожикистон) 0:1

Гол: Алишер Жалилов (60)
Бош ҳакам:
Ҳуссайн Абу Яҳё (Ливан).
Қанот ҳакамлариСамир Бадр, Рабиҳ Омейрат (иккиси – Ливан).
Захира ҳакамиАли Ризо (Ливан).
Ҳакамлар назоратчисиАҳмад Ёқуб Муҳаммад Жума (БАА).
Комиссар: Оя Такеюки (Япония).
Тошкент, «Локомотив» стадиони.

"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Славко Дамянович, 6.Давронбек Умиров, 7.Кахи Махарадзе, 9.Кирилл Погребняк, 10.Марат Бикмаев, 17.Сардор Мирзаев, 24.Даврон Ҳошимов, 33.Олег Зотеев, 77.Диёр Турапов, 80.Фарруҳ Иброҳимов.

Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 11.Темурхўжа Абдуҳолиқов, 19.Авазбек Ўлмасалиев, 22.Комрон Сайдазимов, 23.Абдул Азиз Юсупов, 25.Жавоҳир Алижонов, 37.Шерзод Файзиев.

"Истиқлол": 1.Рустам Ятимов, 2.Марко Милич, 3.Давлатмир Табрези, 5.Искандар Жалилов, 6.Зоир Жўрабоев, 7.Виктор Свежов, 10.Алишер Жалилов, 14.Шериддин Бобоев, 17.Паншанбе Эҳсони, 21.Ларин Олексей, 63.Манучеҳр Жалилов.

Захира: 16.Дилшод Додобоев, 11.Муҳаммаджон Раҳимов, 12.Зийовудин Фузайлов, 13.Рустам Соиров, 19.Хуршед Жўраев, 25.Саидмуҳтор Азимов, 27.Жамшед Раҳмонов.


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ.

90. Тимурхўжа Абдуҳолиқов ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, аммо унинг жарима майдончаси ёнида берган зарбаси ўта ноаниқ.

88. "Локомотив" сўнгги дақиқаларда кўпроқ ҳужумга ўтмоқда, аммо тожикистонликлар ҳимояда бехато ўйнашмоқда.

81. Фёдоров навбатдаги ўзгаришни амалга оширди: Абдул Азиз Юсупов Диёр Тураповни алмаштирди.

80. Бурчакдан узатилган тўпни Абдуҳолиқов боши билан дарвозага йўллади, тўп эса йўл-йўлакай ҳимоячининг бошига тегиб майдондан чиқиб кетди.

77. Бугунги учрашувни 4256 мухлис стадиондан кузатиб бормоқда.

74. Вакилларимизнинг ўйини умуман қовушмаяпти. Ҳисобни тенглаштириш учун зарба бериш керак. "Локомотив" учун эса айнан шу иш қийинлашиб бормоқда.

69. "Локомотив" гол ўтказиб юборгандан сўнг ҳужумларга зўр беришни бошламоқда, аммо зарбаларсиз.

62. "Локомотив"да илк ўзгариш: Темурхўжа Абдуҳолиқов Кирилл Погребнякни алмаштирди.

60. ГОООООЛ!!! Алишер Жалилов узоқ масофадан "Локомотив" дарвозасини ишғол қилди. Супер гол! Нестеров ҳам бу вазиятда жамоасини қутқаролмади.

54. "Истиқлол" ҳам "Локомотив" дарвозаси олдида хавфли вазият уюштирди. Бурчакдан оширилган тўпни Манучеҳр Жалилов дарвозага йўллади, бироз ноаниқ.

51. Иккинчи бўлим ҳам "темирйўлчилар"нинг устунликлари билан бошланмоқда, аммо "Истиқлол" тартибли ҳимояланмоқда.

46. Ҳакам иккинчи бўлимга старт берувчи ҳуштакни чалди.

ТАНАФФУС

45. Ҳуссайн Абу Яҳё биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берди.

39. "Локомотив" ҳужумчиси Кирилл Погребняк дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди. Аммо, россиялик футболчи оффсайдда қолиб кетган эди.

35. Илк сариқ карточка рақибга нисбатан ишлатган қўполлиги учун "Локомотив" ҳимоячиси Даврон Ҳошимовга кўрсатилди.

31. "Истиқлол" ҳам сўнгги дақиқаларда кўпроқ тўп билан муомала қилмоқда. Аммо, уларнинг ҳужумлари хавфли чиқмаяпти.

25. Жамоалар ҳозирга қадар айтарлик хавфли вазиятларни юзага келтиришмади. "Локомотив" ҳужумга кўпроқ урғу бермоқда, душанбеликлар эса қарши ҳужумларга тайанишмоқда.

19. "Локомотив" стандарт вазиятга эга бўлган эди. Аммо, Мирзаев жарима зарбасини жуда бўш ижро этди.

14. Хавфли вазият! Жарима майдончаси ичида Сардор Мирзаев тўпни Олег Зотеевга етказиб берди, қанот ҳимоячининг зарбасига эса "Истиқлол" ўйинчилари тўғаноқ бўлишди.

11. "Истиқлол" дарвозаси ёнида хавфли вазият яратилган эди. Аммо, "темирйўлчилар" дарвозабон Рустам Ятимовга нисбатан қўполлик ишлатишган эди.

7. Ҳозирча кичик устунлик "Локомотив" тарафида. Аммо, деярли хавфли вазиятлар яратилмаяпти.

4. Илк хавфли вазиятни меҳмонлар ташкил этишди. Манучеҳр Жалилов жарима майдончаси ичида Нестеров дарвозасини нишонга олиб кўрди, аммо дарвозабонимиз ўз ўрнида.

ЎЙИННИ ОНЛАЙН ТОМОША ҚИЛИНГ

1. Ўйин бошланди!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Осиё Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи доирасидаги қизиқарли кечиши кутилаётган "Локомотив" (Тошкент) ва "Истиқлол" (Душанбе) жамолари ўртасидаги ўйинни биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: -257   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика