"Локомотив": Ислом Тўхтахўжаевни табриклаймиз!

Narzulla Saydullayev
30 окт 2016
Бугун 30 октябрь, "Локомотив" футбол клубининг етакчи ўйинчиларидан бири Ислом Тўхтахўжаев ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Локомотив" футболчи бугун 27 ёшни қарши олди.

Шу муносабат билан Исломни "Локомотив" футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ҳамда мухлислар номидан табриклаймиз. Унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, футболчилик фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз. Ислом, туғилган кун муборак бўлсин!


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz