UZ

Сўнгги янгиликлар

20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  0 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  3 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  7 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  10 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   9 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  4 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  1 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  11 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  1 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  4

“Локомотив” илк хориж йиғинини якунлади Янгиликлар

“Локомотив” илк хориж йиғинини якунлади

Теглар :  Локомотив
Биласиз, Ўзбекистон чемпиони – “Локомотив” янги мавсум тайёргарликлари доирасида илк хориж йиғинини БААнинг Дубай шаҳрида ташкил этди.

8 январдан бошланган йиғин кеча якунига етди ва жамоамиз Тошкентга қайтиб келди.

Икки ҳафта давом этган йиғин мобайнида “Темирйўлчилар” 2 бор синов-назорат баҳсида майдонга тушишди. Дастлаб Саудия Арабистонининг “Ал Қодисия” клубига қарши, сўнгра Россиянинг “Зенит” жамоаси билан ҳам 0:0 ҳисобида дуранг ўйналди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мазкур йиғин давомида таркибда бир қатор ўзгаришлар ҳам юз берди. Мисол учун, илгари жамоамиз шарафини ҳимоя қилган футболчилар – Сервер Жепаров, Темурхўжа Абдуҳолиқов ва Санжар Шоаҳмедовлар бошқа жамоалар сафига йўл олишган бўлса, йиғинга Кот-д’Ивуарнинг энг истеъдодли ёш футболчиларидан бири дея эътироф этилаётган Жуниор Ахиссан Лэндри келиб қўшилди.

Шу тариқа жамоамиз аъзоларига қисқа таътил берилди ва машғулотлар эндиликда 25 январ санасидан пойтахтимизда давом эттирилади. Унда Садриддин Абдуллаев ҳамда жамоамизнинг янги аъзоси Мурод Бобожонов ҳам иштирок этади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика