UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал". Таркиблар маълум  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  2 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  19 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  20 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  5 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  17

"Локомотив" футзалчиси: "Элибоев ва Умаров нима сабабдан миллий терма посбонлари эканлигини кўрсатишди" Янгиликлар

"Локомотив" футзалчиси: "Элибоев ва Умаров нима сабабдан миллий терма посбонлари эканлигини кўрсатишди"

Кеча футзал бўйича мамлакат чемпионатининг 5-тури 2-куни доирасида АГМК - "Локомотив" баҳси бўлиб ўтди.

Футзал ўйинларида деярли кузатилмайдиган 0:0 ҳисоби қайд этилган баҳсдан кейин "Локомотив" футзалчиси Жамолиддин Нормирзаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бу ўйинни барча кутди. Турнинг марказий ўйини, принципиал рақиблар, турнир жадвалида пешқадамлик учун курашаётган жамоалар... Ўйин жанговар ўтиши керак эди ва шундай бўлди ҳам. Тўп учун кураш жуда қаттиқ кечди. Шундай чиройли ўйин кўрсатгани учун жамоадошларимга раҳмат айтиб қоламан. Ўйинга юқори кайфиятда тайёрлангандик. Ғалаба учун майдонга тушгандик. Ўтган турда АГМКга мағлуб бўлгандик. Бундан яхши ҳулосалар чиқариб, жавоб ўйинида ғалаба қозонмоқчи бўлгандик.

Ўйин давомида нафақат бизда, балки, АГМКда ҳам яхши вазиятлар бўлди. Икки томонга ҳам гол борасида омад етишмади. Учрашувнинг сўнгги сонияларида ҳам икки томоннинг бири гол уриши мумкин бўлганди. АГМКнинг навбатдаги ўйинларига омад тилайман. Биз эса навбатдаги баҳсларга тайёргарликни давом эттирамиз. Бугунги ўйинда бизни қўллаб турган мухлисларга миннатдорлик билдираман.

Ўйиннинг қийин ўтишини билардик. Баъзи жамоадошларимиз жароҳат олган, айримлари касал бўлиб қолганди. Улар тезроқ сафга қайтишса, албатта, нур устига аъло нур бўларди.

- Футзалдаги фаолиятингиз давомида бирор марта 0:0 ҳисобига дуч келганмисиз?

- Футболда бу ҳисоб одатий. Футзалда эса деярли кўрмайсиз. Балки бўлгандир. Аммо эслай олмадим. Балки бундай ҳисоб бўлмагандир. Фаолиятим анчагина катта муддатни ташкил қилади. Бир ўйлаб кўриш керак.

- Бугунги ўйинни сўнгги йилларда чемпионатдаги энг яхши ўйин деса бўладими?

- Бунга мухлислар баҳо бергани яхшироқ. Биз баҳо берсак ноўрин бўлиб қолиши мумкин. Аммо фикримча, ўйин кутилганидан-да қизиқарли кечди, деб бемалол айта оламан.

- Нима деб ўйлайсиз, агарда бугунги ўйинда дарвозабонлар бошқа бўлганида ҳисоб қанақа бўлиши мумкин эди?

- Улар нима сабабдан миллий терманинг посбонлари эканлигини кўрсатиб қўйишди. Баҳсда дарвозабонларга гап бўлиши мумкин эмас. Равшан Элибоев ва Рустам Умаров ким аслида ким эканлигини исботлашди. Айта оламанки, агарда баҳсда дарвозаларни бошқа посбонлар қўриқлаганида бундай ҳисоб бўлмасди. Албатта, олдиндан ҳисобни айтиб бўлмасди. Аммо бошқа посбонлар бўлганида бундай босимли ўйинда хато қилиши ва гол ўтказиб юбориши ҳеч гап эмасди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика