UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  2 17:00Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 0:0 (матнли трансляция)  9 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0

"Локомотив" ҳимоячиси ва тожикистонлик футболчи "Андижон" йиғинига қўшилди Янгиликлар

"Локомотив" ҳимоячиси ва тожикистонлик футболчи "Андижон" йиғинига қўшилди

"Андижон" клубининг Анталияда давом этаётган йиғинига янги футболчилар қўшилишда давом этяпти.

Бугун "Андижон" сафига янги ўйинчилар келадиган кун. 

Улардан бири бир неча дақиқа олдин жамоа истиқомат қилаётган "Asteria Kremlin Palace" меҳмонхонасига етиб келди. Бу – истеъдодли ҳимоячи Дилшод Комилов бўлиб, ишқибозлар ушбу ўйинчини “Локомотив” клубидаги ўйинлари орқали яхши биладилар. 

24 ёшли футболчи Туркия йиғинига "Локомотив" билан бирга келганди ва у билан музокаралар ижобий якунлангач, Комилов "Андижон" ихтиёрига кўчиб ўтди. 

Дилшодни "Андижон" клуби вакиллари илиқ қарши олдилар ва бироздан сўнг янги жамоасидаги илк машғулотини бошлайди.



"Андижон" сафини тўлдирган навбатдаги янги футболчи – тожикистонлик тажрибали ўйинчи Ахтам Назаров. 

Клуб вакиллари Анталия аэропортида футболчини кутиб олдилар ва "Asteria Kremlin Palace" меҳмонхонасида "Андижон" бош директори Улуғбек Мирзаев бошчилигидаги раҳбарият футболчи билан бир пиёла чой устида суҳбатлашдилар.

Қанот ҳимоячиси Ахтам Назаров Тожикистон миллий терма жамоасининг сардори ва етакчиси саналади. 2012 йилдан буён мамлакатнинг бош жамоаси учун ўйнаб келмоқда. Ҳозирга қадар терма жамоа либосида 60 га яқин учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урган. 

Шунингдек, Назаров Тожикистоннинг биринчи рақамли клуби – "Истиқлол" сафида узоқ йиллардан бери тўп тепиб келган. Табиийки, фаолияти давомида бир қанча совринларни қўлга киритган.



Аввалроқ андижонликлар Дилшод Комилов ва Ахтам Назаровни сафига қўшил олишини маълум қилган эдик.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика