Маълумки, Олий Лига 20-тур ўйинлари доирасидаги "Пахтакор"га қарши учрашувимиз кейинроққа қолдирилди ва ҳали унинг ўтказилиш санаси маълум эмас.
Жамоамизнинг навбатдаги расмий учрашуви 26 сентябрда "Қизилқум"га қарши бўлиб ўтади. Қуйида ушбу ўйинга тайёрланиш доирасида бугун ўтказилган машғулотдан бир неча фотоларни тақдим этамиз.