
Беллашув 15:00 да “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонда бошланади.
Мазкур жамоалар бундан тўрт кун аввал ҳам ўзаро беллашиб кўришганида, 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Ўша учрашувга ёш “темирйўлчилар”ни Руслан Аҳмедовхонов бош мураббий сифатида бошлаб тушган бўлса, бугун Вазген Манасян жамоани бошқаради. Унинг янги бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Бугунги учрашув “Локомотив” ёшлар жамоаси учун 2016 йил ҳисобидан учинчиси ҳисобланади. Бунга қадар “Пахтакор” ёшлари билан 0:0 ва юқорида айтилганидек, “Бунёдкор” ёшлари билан 1:1 ҳисобидаги дуранглар қайд этилганди.