UZ

Сўнгги янгиликлар

00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:57Африка Миллатлар Кубоги. Жазоир Конго ДР дарвозасига 119-дақиқада ғалаба голини уриб, чорак финалга йўл олди  3 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  1 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  11 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  1 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  8 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1 21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  1 20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  2 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  10 19:51"Динамо" БААда ЦСКАга қарши майдонга тушади  4 19:34"Навбаҳор" машғулотлари Championat.asia объективида  4 19:172025 йил давомида Ўзбекистоннинг энг кўп нархи ошган футболчилари  9

“Локомотив” “Боруссия Дортмунд” ва "Фрайбург" билан ўйнайди Янгиликлар

“Локомотив” “Боруссия Дортмунд” ва "Фрайбург" билан ўйнайди

Давралар оралиғидаги танаффус вақтида Тошкентнинг “Локомотив” клуби Авcтрия мамлакатида йиғин ўтказишни режалаштирган.
Ундан имкон қадар максимал фойдаланишни ният қилган клубимиз йиғин давомида Европанинг бир неча таниқли клублари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказиш борасида келишувга эришган.

14-29 июль кунлари давомида Австрияда бўладиган жамоамиз у ерда тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказади. Хусусан, 17 июль куни Чехиянинг “Брюн” клубига қарши майдонга тушади.

Орадан икки кун ўтиб, 19 июль куни эса ушбу йиғиндаги энг муҳим ўртоқлик учрашувларидан бир ташкил этилади. Унда Вадим Абрамов бошчилигидаги “темирйўлчилар” Бундеслига вакили, Европа Чемпионлар Лигаси 2012-2013 йилги мавсум финалчиси ва бугунги кунга келиб Европанинг гранд клублари қаторига кириб улгурган — Дортмунднинг “Боруссия” клубига қарши майдонга тушади. Жамоалар ўртасидаги келишувга кўра ҳар икки жамоа таркибида ўша вақтда майдонга тушишга тайёр бўлган энг яхши футболчилар майдонга туширилиши таъкидлаб ўтилган.

Шундан сўнг “Локомотив” 22 июль санасида Москванинг “Торпедо”сига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Сўннги назорат ўйини эса 25-июль санасига режалаштирилган бўлиб, унда Абрамов шогирдлари Германиянинг бошқа бир клуби — “Фрайбург”га қарши ҳаракат қилади.

Жамоамиз Тошкентга 28 июлда қайтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика